Ўзбекистон | 13:31 / 15.02.2024
29944
4 дақиқада ўқилади

16 феврал куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 16 феврал, жума куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва эрталаб +9...+11 даража бўлади, кундузи +2...+4 даражагача пасаяди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –8...–13 даража, Устюртда кечаси –15...–18 даража, кундузи –3...–8 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача, айрим жойларда баъзида 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб +7...+12 даража бўлади, кундузи +2...+5 даражагача пасаяди; чўл ҳудудларда кечаси ва кундузи –2...–7 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, кечга томон қорга айланиши мумкин) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секунд гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб +7...+12 даража бўлади, кундузи +2...+5 даражагача пасаяди.

Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача, айрим жойларда баъзида 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +7...+12 даража бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб +2...+7 даража бўлади, кундузи 0...–5 даражагача пасаяди.

«Ўзгидромет» шимоли-ғарбий ҳудудларга 16 феврал куни келиб чиқиши арктик бўлган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти