Жаҳон | 18:23 / 12.05.2015
8090
1 дақиқада ўқилади

Сергей Лавров Жон Керрига Ғалаба рамзи туширилган футболка совға қилди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат Бош котиби Жон Керри билан учрашув жараёнида меҳмонга Ғалаба рамзи туширилган футболка совға қилди. Бу ҳақда вазирликнинг фейсбукдаги саҳифасида ёзиб қолдирилган.

«Лавров ўз вақтида узоқ қариндошлик алоқалари бўлган америкалик ҳамкасбига Краснодар помидори ва картошкасини совға қилди», деб ёзилади хабарда.

Керри ҳам ўз навбатида Россия ОАВида чоп этилган иқтибос рўйхатини совға сифатида топширди.