Иқтисодиёт | 17:21 / 24.05.2015
10286
18 дақиқада ўқилади

Тараққиёт билан биргаликда одимлаш (компаниялар мисолида)

Харид қилиш усуллари кундан-кунга ўзгариб бормоқда. Смартфон ва технологиядаги инновациялар кенг тарқалгани туфайли маълумотни қайта ишлаш ва юкларни етказиш, чакана савдонинг ташқи кўриниши ҳам кўз кўриб, қулоқ эшитмаган тезликда тараққий этмоқда.

Биз айнан шу соҳага инқилобий ўзгаришлар олиб кираётган 24 та компанияни танлаб олдик. Дронлардан фойдалинишни бошлаётган электрон тижорат гигантидан тортиб, пиццахоналарнинг ажойиб кўринишда кашф этилган тармоқларигача - айнан шу компаниялар B2C (Истеъмолчига мўлжалланган бизнес) бозорини тубдан ўзгариб кетишини таъминламоқда.

1. Zulily TJ Maxx моделини электрон тижоратга нисбатан тадбиқ этяпти.

Даррел Кавенс. Zulily ижрочи директори

Бош офис: Сиэтл

Ташкил топган пайти: 2010

Бунинг нимаси ёмон: Чакана дискаунтер TJ Maxx (NYSE: TJX) каби Zulily (NASDQ: ZU) ҳам ҳар куни онлайн савдони амалга оширадиган оналарга хазина овини уюштиради. TJ Maxx арзон сотиб тугатиш моделига асосланган бир пайтда Zulily сайти ҳар куни кийим-кечак маҳсулотлари, уй учун керак бўлган товарлар, ўйинчоқлар ва бошқаларга йирик чегирмаларни тақдим этяпти.

Бетакрор, доимий ўзгариб турувчи таклифлар харидорларни яна ва яна қайтиб келишга ундамоқда, 2013 йилда акцияларини оммавий жойлаштирган электрон тижорат сайти ҳозирда 4 миллион фойдаланувчига эга.

2. Kroger озиқ-овқат маҳсулотлари дўконларини ўзгача бўлишига интиляпти.

Бош офис: Цинциннати

Ташкил этилган вақти: 1883

Нимаси ғалати: Kroger (NYSE: KR) 45 чорак давомида сотувларнинг танаффуссиз ўсиши ҳақида маълум қилиб келяпти, икки йил мобайнида эса органик ва табиий егуликлар бўйича етакчи бўлган Whole Foods Market (NASDAQ: WFM)ни сиқиб чиқариши кутилмоқда. Тармоқ хизмат кўрсатишнинг аъло даражаси ва маҳсулотларнинг кенг танлови билан довруғ қозонган.

Бошқа компанияларга қараганда ритейлер маҳсулотларни ўзининг савдо белгиси остида етказишга асосланади, бу эса нархларни паст даражасини ушлаб туришда қўл келмоқда, мижозларга доимий равишда чегирмалар тақдим этувчи ва ёқилғи харид қилинганда тежашга ёрдам берадиган "Kroger Plus Card" дастури билан ҳам оммага кенг танилган.

3. Brandy Melville Instagramдаги ўсмирларга йўналтирилган бизнесга асос солмоқда.

Бош офис: Санта-Моника, Калифорния

Ташкил этилган вақти: 1994

Бунинг нимаси ғалати: Brandy Melville мода дўконларининг чакана тармоқлари Италияда 20 йил муқаддам ташкил этилган. Профессионал моделлар суратлари ва ҳақиқий мижозлар қоришмасидан иборат Instagramдаги бетакрор аккаунт туфайли ритейлер ўсмирлар кийимлари брендлари топ 10 лигидан жой эгаллаяпти ва электрон тижорат соҳасида катта муваффақиятларга эришиб келмоқда.

Бренд ўзининг “Битта ўлчам ҳаммага тўғри келади” концепцияси билан ҳам машҳур.

4. BigCommerce катта ва кичик брендларга муваффақиятли интернет-дўконни ишга тушириш, реклама қилиш, назорат остига олиш ва кенг тарқалиш учун керакли барча зарур нарсаларни тақдим этади.

Бош офис: Остин, Техас

Ташкил этилган вақти: 2009

Бунинг нимаси ёмон: BigCommerce чакана савдога ўз бизнесини онлайн кўринишда мослаштиришда ёрдам беради. BigCommerce фойдаланувчилари компаниянинг хусусиятлари, шунингдек, бошқа платформаларга қараганда етук бўлган қидирувнинг оптималлаштирилгани тўғрисида жўшиб гапирадилар.

Компания 150 та мамлакатдаги 70 мингдан ортиқ ритейлерни қўллаб-қувватлайди ва 5 млрд. доллардан ортиқ келишувни амалга оширган. BigCommerce — Cetaphil, Gibson гитаралари ва Ubisofнинг мавжудлиги диққатга сазовордир.

5. Starbucks мобиль тўлов ва етказиб бериш бўйича инқилобни амалга оширяпти.

Бош офис: Сиэтл

Ташкил этилган вақти: 1971

Бунинг нимаси ғалати: Starbucks (NASDAQ: SBUX) қаҳвахоналарнинг ҳамма ерда оммалашувига сабабчи бўлган. Ҳозирда 21 та муассасасаси билан мобиль тўловлар етакчига айланмоқда.

Starbucksнинг мобиль иловаси истеъмолчиларга Apple Pay чиққунига қадар ичимликларга смартфон ёрдамида ҳақ тўлаш имкониятини яратган. Шу пайтга келиб, смартфонлар ёрдамида Starbucksда таассурот уйғотувчи 16 фоизли келишувлар амалга ошириляпти. Шунингдек, компания Сиэтл ва Нью-Йоркда етказиб бериш дастурини синамоқда.

6. Poshmark секонд-хенд кийимлари учун ишончли бозор яратяпти.

Бош офис: Мен ло-Парк, Ка ли фор ния

Ташкил этилган вақти: 2011

Бунинг нимасига хайрон қолиш мумкин: Poshmark мижозларга ўзларининг фойдаланилган кийимларини сотишда ёрдам бериш учун Instagramга ўхшаш платформадан фойдаланади. Қўшимча ҳақ тўлаб, фойдаланувчилар ўз буюмларининг суратларини осонлик билан юклашлари мумкин. Маҳсулотларнинг катта танловига эга бўлган eBayдан фарқли равишда Poshmark фақат кийим ва аксессуарларни сотишга мўлжалланган.

Фойдаланувчилар бренд бўйича қидирувни амалга ошириш ва уларнинг дўстлари таклиф этаётган кийимларни кўриш имконига эгалар, бу эса иловага ижтимоий йўналиш беради.

7. Under Armour тан олинган спорт брендларига таҳдид соляпти.

Бош офис: Балтимор

Ташкил этилган йили: 1996

Бунинг қандай ғалати жойи бор: Юқори технологияли спорт кийимларига асосланган компания яқинда Adidas (XETRA: ADS)дан ўзиб кетди ва спорт кийимларини сотиш бўйича АҚШдаги иккинчи компанияга айланди. 1996 йилда компания ташкил этилган вақтда унинг даромади 17 минг долларга тенг бўлган. Бу йил эса 3,76 млрд. доллар олиб келиши кутиляпти.

Under Armour (NYSE: UA)Стивен Карри ва Муҳаммад Али иштирокидаги рекламага агрессив даражада сармоя киритади ва аёллар спорт кийимлари йўналишини ҳам фаол ривожлантирмоқда.

8. Pirch уй шопингининг янги кўринишини яратмоқда.

Бош офис: Сан-Диего, Калифорния

Ташкил этилган вақти: 2010

Бунинг нимаси ғалати: Pirch уй учун мўлжалланган юқори даражадаги товарлар дўконидир. Компания ташкилотчилари шопинг жараёнини “иштиёқ ва хурсандчиликка тўла” бўлишига эришишга интилишмоқда. Ритейлер катта ва чиройли кўргазма залларини қуради. Мижозларни бариста кутиб олади ва уларнинг таъбига қараб латте таклиф этади.

Фойдаланувчилар барча маҳсулотларни ишлатиб кўришлари мумкин, уларнинг орасида ароматерапияли душ ва иситиладиган ҳожатхона ўриндиғи ҳам бор. Онлайн харидлар авж олган бир пайтда, Pirch виртуал бўлмаган дўконларга мижозларни жалб этиш борасида етакчидир.

9. Kohl's яна универмаг концепциясини очяпти ва Macy's дан то WalMartгача таҳдид соляпти.

Белла Торн Лос-Анджелесдаги Kohl's нинг Candie товар белгиси маҳсулотларини сотиб оляпти.

Бош офис: Меномони Фолс, Висконсин

Ташкил этилган йили: 1962

Бунинг нимаси ғалати: Яқинда ўтказилган тадқиқотларга кўра, Kohl's (NYSE: KSS) универмаглари америкалик аёлларнинг кийим сотиб олишни ёқтирадиган севимли жойидир. У қадар катта бўлмаган тармоқ Nike, Vera Wang ёки Izod каби маҳаллий брендларга таасурот ҳадя қиладиган чегирмалар тақдим этади. Таҳлилчиларнинг айтишича, муваффақиятли шартномани излаб топиш ҳисси чегирма овчиларини яна ва яна келишга ундайди. Брендларнинг ўйланган бирикмаси ва нарҳ сиёсати ҳар куни арзон нарҳларни таклиф этувчи WalMart (NYSE: WMT)га ўхшаш рақобатчиларга катта салбий таъсир кўрсатяпти.

10. EDITD мижозлари харидларини ритейлерларга реал вақт режимида намойиш этмоқда

Бош офис: Лондон

Ташкил этилган вақти: 2009

Бунинг нимаси ғалати: EDITD чакана савдода фаолият юритувчи Target, Gap ёки Asos каби компанияларга ёрдам берувчи технологик компания бўлиб, уларга “керакли маҳсулотларни керакли жой ва керакли вақтда” тақдим этишни ўргатади. Компания инсонлар реал вақт режимида сотиб олаётган нарсаларини кузатади. Бу эса ритейтерларга мерчендайзинг бўйича асосланган қарорлар қабул қилиш ва тезкорлик билан заҳираларни тўлдириш имконини беради.

11. Trader Joe's бренд маҳсулотларни юқори ўринлардан туширмоқда.

Бош офис: Монровия, Калифорния

Ташкил этилган вақти: 1958

Бунинг нимаси ғалати: Trader Joe квадрат метр савдолари Whole Foodsга қараганда икки марта кўпроқ, бироқ у брендларнинг у қадар кўп бўлмаган миқдорига таянади. Истеъмолчилар Trader Joe's маҳсулотларини сифатли ва арзон деб ҳисоблайдилар (кўплаб асосий маҳсулотлар нархи бошқа сотувчилар маҳсулоти нарларига қараганда икки марта арзон). Яна бир муҳим жиҳати уй учун мўлжалланган маҳсулотларнинг бетакрорлигидир.

Энг машҳур маҳсулотлар орасида чили ва лайм солиб тайёрланган товуқли котлет, “ёғли печенье” (печенье таъмли ерёнғоқ пастаси) ва жўхори ва чили солинган сальса бор.

12. Lululemon сўнгги ўн йилликда мода дунёсида йирик инқилоб ҳисобланган "Athleisure" услуби ҳаракатини бошқарган.

Бош офис: Ванкувер, Британия Колумбияси

Ташкил этилган вақти: 1998

Бунинг нимаси ғалати: Lululemon (NASDAQ: LULU) эҳтимол аёлларга улар доимий тарзда кийиб юришни истаган, машқ қилиш учун мўлжалланган кийимларни таклиф этган илк компаниядир. Эндиликда таҳлилчилар фикрига кўра, бу "athleisure" деб номланган услуб кўплаб брендлар ассортиментининг ажралмас қисмига айланган.

Ҳозирда компанияга тақлид қилувчилар сифатида Nike ва Under Armourларни келтириш мумкин. Lululemon ҳали ҳам янгиликлар киритишни давом эттирмоқда. Шунингдек, компания ёш қизлар учун ivivva линиясини ҳам кенгайтиряпти.

13. Pet Food Express бозорни уй ҳайвонлари овқатларини ишлаб чиқариш соҳасида “онгли капитализм” сари етакламоқда.

Pet Food Express асосчилари ўз уй ҳайвонлари билан.

Бош офис: Окленд, Калифорния

Ташкил этилган вақти: 1986

Бунинг нимаси ёмон: Калифорнияда 50 дан ортиқ дўконга эга бўлган Pet Food Express нима учун бу қадар машҳур эканлигини аниқлаш у қадар мушкул эмас. Компания нархларни рақобатчиларига қараганда 10 фоиз пастроқ ушлаб туради ва дўконларга уй ҳайвонлари билан киришга рухсат беради.

Шунингдек, у ҳайвонларга ёрдам кўрсатишда ҳам ўз воситалари билан иштирок этади. 2013 йилнинг ўзида бунинг учун 1,7 млн доллар ажратган. Pet Food Express яна ўз ишчиларига қулай меҳнат ҳақи ва имтиёзлар таклиф этади ҳамда ишлаш учун яхши компаниялардан бири ҳисобланади.

14. Swipely кичик бизнесга маркетинг ва тўловлар учун “барчаси бирда” бизнес платформасини таклиф этади.

Бош офис: Провиденс, Род-Ай ленд

Ташкил этилган вақти: 2009

Бунинг нимаси ғалати: Swipely — минглаб чакана савдогарлар ва ресторанларга мижозларни жалб этиш ва ушлаб қолиш борасида ёрдам берувчи платформадир.

Компания кассада, савдо ва мижозларга тегишли бўлган маълумотларни кузатади, шу аснода сотувчи савдонинг айнан қайси техникаси муваффақиятли эканини баҳолаш имконига эга бўлади. Swipelyдан фойдаланувчи компаниялар йиллик савдолари ҳажми умумий ҳисобда 4 млрд доллар эканлигини айтишган.

15. GameStopнинг бетакрор стратегияси Blockbuster қисматини четлаб ўтишда қўл келмоқда.

Бош офис: Грейпвайн, Техас

Ташкил этилган вақти: 1984

Бунинг нимаси ғалати: Кўпчилик электрон тижорат даврида видео ўйинлар билан савдо қилувчи GameStop (NYSE: GME) тармоғи ҳам китоб, мусиқа ва видеолар таклиф этадиган дўконлар изидан боради, деб ўйлашарди.

Бироқ GameStop мижозларни рақамли кўриниши учун ҳам интернетга мурожаат этмай, реал дўконларга келишларига эришди. У чакана савдо жойларини ёшлар суҳбатлашиши ва фикр алмашиши мумкин бўлган жойга айлантирди, бу эса онлайн рақиблар унинг бизнесига зиён еткази олмаслигини англатади. Компания, шунингдек, эски ўйин ва дастурларни сотиб олиш хизматини ҳам жорий қилган.

16. Stitch Fix аёллар шоппингини ўзгартирмоқда.

Бош офис: Сан-Франциско

Ташкил этилган вақти: 2011

Бунинг нимаси ёмон: Stitch Fix хариднинг энг мураккаб қисми бўлган танловни бартараф этади. У ёрдамида аёллар ўзларига ёққан кийимни топиш учун дўконларга келиши ёки сайтларни кузатиши шарт эмас.

Компания услубчилари умумэътироф этилган услуб қоидаларига ўлчам, тузилишга қараб, мижозлар учун товарларни танлаб беришади ва ҳар ой гардеробнинг танлаб олинган буюмлари билан тўлган қутини уларга юборишади. Мижозлар кийимни уйда кийиб кўриб, ўзига ёқмаганларини орқага қайтариб юбориши мумкин.

Вақт ўтиши билан, хизмат мижозлар истагини аниқлаш бўйича янада аниқликка эришмоқда, бу эса ўзаро алоқа натижасида содир бўляпти.

17. Aldi қандай қилиб Wal-Mart қараганда арзон сотишни ўйлаб топди, натижада савдолар ўсмоқда.

Бош офис: Эссен, Гер ма ния

Ташкил этилган вақти: 1913

Бунинг нимаси ғалати: АҚШдаги энг яхши озиқ-овқат дўкони ҳисобланган Aldi Wal-Martда гига қараганда арзон бўлган нархларни сақлаб қоляпти, бунга ўз бренди остидаги маҳсулотларни таклиф этиш орқали эришмоқда. Aldi мижозлардан ўз сумкалари билан келиш ва сотиб олинган маҳсулотларни ўзлари солиш орқали маблағини тежамоқда.

Тармоқдаги дўконлар сони деярли 1,3 мингта бўлиб, асосан, Ғарб ва Шарқда жойлашган ва яқин беш йил ичида яна 650 та савдо марказини очишни режалаштирган.

18. Abine истеъмолчиларни “қалбаки” кредит карталари ёрдамида хакерлардан ҳимоя қиляпти.

19. Interior Define мебелга буюртма бериш имконини тақдим этмоқда.

Бош офис: Чикаго

Ташкил этилган вақти: 2014

Бунинг нимаси ғалати: Interior Define мебелни буюртма асосида лойиҳалаштиради ва мижозларга барча хусусиятлар, ҳатто ўлчам, кўриниш, ранг, матоларни ҳам ўзи белгилашига рухсат беради.

Interior Defineлаги ҳар бир товар ўртача 1,7 минг доллар туради, бироқ ҳозирча дизайнерлик брендларини таклиф этолмайди.

20. Amazon “талаб этилган иқтисодиёт”да инқилобни амалга оширяпти.

Бош офис: Сиэтл

Ташкил этилган вақти: 1994

Бунинг нимаси ғалати: Amazon (NASDAQ: AMZN) инновациялар оқимини тўхтатмаяпти. Бу йили ўзининг Prime дастурида иштирок этувчи қатнашчиларига маҳсулотларни Нью-Йорк бўйлаб бир соат ичида етказиб беришни таклиф эта бошлади.

Шунингдек, компания Dash Button номли янги гаджет чиқарилишини маълум қилди, у мижозларга ювиш воситалари каби уй анжомларига улар тугаб қолганида буюртма бериш имконини яратади.

21. CVS нинг янги лойиҳаси сигареталар савдосига чек қўяди, бу бетакрор бизнес стратегиядир.

Бош офис: Вунсокет, Род-Айленд

Ташкил этилган вақти: 1963

Бунинг нимаси ғалати: CVS дорихоналар тармоғи ўтган йили ўз дўконларида сигареталар ва бошқа тамаки маҳсулотлари сотилмаслигини маълум қилиб, чакана савдо дунёсини ўз қарори билан лол қолдирди, “соғлиқни сақлаш жойида тамакига ўрин йўқ” лигини айтиб ўтди. 

Қарор CVS (NYSE: CVS)га деярли йиллик даромаднинг 2 млрд долларига тушиши кутилаётган эди, бироқ дорихона тармоғи йўқотилган даромад қисмини мижозлар учун яратилган Caremark мукофот дастури ёрдамида тўлдириш имконини берди. Унга кўра мижозлар тамаки маҳсулотлари сотиладиган дорихоналарда дориларни рецепт асосида сотиб олишлари белгиланган. Ўзгариш эса мижозларга CVSга ўтиб кетиш учун янгича иштиёқ бағишлайди.

22. Restoration Hardware улкан “дизайн галлереялари”ни очмоқда, савдолар авжида..

Бош офис: Корте Мадера, Калифорния

Ташкил этилган вақти: 1980

Бунинг нимаси ғалати: Чакана савдо корхоналари дўконларини ёпиб, уларни тўлдириш даражасини пасайтираётган бир вақтда Restoration Hardware (NYSE: RH) янада йирикроқ дўконларни очмоқда, савдолар эса кўтарилмоқда.

Компания оддий дўконларга қараганда улкан бўлган “дизайн галлериялари”ни очмоқда ва маҳсулотларнинг янада кўпроқ танловини таклиф этяпти. 2014 йилда Restoration Hardware савдолари кўрсаткичи 20 фоизга кўтарилди.

23. TJ Maxx яна чегирма ғоясини илгари суряпти.

Бош офис: Фрамингем ва Маль бо ро, Массачусетс штати

Ташкил этилган вақти: 1976

Бунинг нимаси ғалати: TJ Maxx (NYSE: TJX) АҚШдаги энг машҳур кийимлар дўкони сифатида эътироф этилган. Marshall ва Home Goods каби дискаунтерларга эга бўлган компания кўпинча ўз дўконларини янги маҳсулотлар билан тўлдиради, бироқ ҳар бир маҳсулот миқдорини чеклайди, бу эса чегирма овчиларини яна ва яна келишга ундайди.

Бундан ташқари, компания мижозларни чиқимларни паст даражада сақлашга ўргатади.

24. Wanelo онлайн-шоппинг асосларини ўзгартирмоқда.

Бош офис: Сан-Фран цис ко

Ташкил этилган вақти: 2011

Бунинг нимаси ёмон: Wanelo интернет-дўкон мижозлари учун машҳур ҳамжамият бўлиб, у ерда фойдаланувчилар севимли маҳсулотларининг суратларини алмашадилар. Pinterestдан фарқли равишда, Waneloда маҳсулотни устида амалга оширилган клик уларни бевосита сотиб олиш мумкин бўлган сайтга юборади. 2013 йил августидан 2014 йил августигача бир йил давомида Wanelo фойдаланувчилари сони 1 млндан 11 миллионга ўсди.

Демак, бу мақоладан шундай хулоса чиқариш мумкинки, савдолар ҳажмини юқори даражага етказиш ва эришилган натижани ошириб бориш учун дўконлар турли стратегиялардан фойдаланадилар. Юқорида номлари келтирилган компаниялар хорижда фаолият олиб боришига қарамай, биз ҳам уни юртимиз компаниялари фаолиятида қўллашимиз мумкин. Бу эса орамиздаги тадбиркорлик соҳасида иш олиб борувчиларга компания ва хусусий корхоналаридаги савдолар ҳажмини ошириш ва яхши натижаларга эришиш имконини беради.

Манба: XABARDOR.UZ