Фан-техника | 14:57 / 08.06.2015
3059
2 дақиқада ўқилади

Peeple – эшикдаги тирқиш учун Wi-Fi-видеокамера

Kickstarter сайтида симсиз Peeple видеокамераси лойиҳаси муваффақиятли молиялаштирилди. Бу видеокамера кириш эшиги учун телефон рақами аниқлагичининг муқобили бўлади.

Peeple асоси эшикнинг ички томонидан эшик глазоги маҳкамлагичига ўрнатилади. Сўнгра асосий блок асосига ҳеч қандай маҳкамлагичсиз маҳкамланади. Бу агар глазокдан қараш керак бўлса камерани тезда олиб туриш имконини беради. Бундан ташқари, Peeple’ни ойнаванд эшикларга елим билан маҳкамласа бўлади.

Қурилма уйдаги Wi-Fi симсиз алоқа тармоғига уланади, ундан тасвир махсус дастур ўрнатилган смартфонга узатилади (дастурнинг Android ва iOS операцион тизимлари учун версиялари мавжуд). Бунда уй эгалари интернетга чиқиш бўлган дунёнинг исталган нуқтасидан туриб, тасвирларни кўришлари мумкин бўлади.

Peeple’га ўрнатилган акселерометр эшик қопламасидаги тебранишни ёки эшик очилганини аниқлаб, автоматик равишда видеога олишни бошлайди. Бундан кейин фойдаланувчига бу ҳақда хабар келади. Бундан ташқари, видеоқатор кейинчалик кўриш учун сақлаб қўйилади.

Ички ўрнатилган аккумулятор батареяси ярим йилгача автоном равишда ишлашни таъминлайди. Истиқболда Peeple учун нафақат эшикни тақиллатишда, балки эшик қўнғироғи босилганда ёки одам уйнинг ёнида пайдо бўлганининг ўзидаёқ ишга тушишга имкон берувчи аксессуарлар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Даставвал лойиҳа иштирокчилари Kickstarter орқали 50 минг доллар йиғишни режалаштиришганди. Ҳозирда 70 минг доллар йиғишга муваффақ бўлишди. Peeple видеокамераси 150 доллар нархдан таклиф этилмоқда.