Фан-техника | 19:14 / 19.06.2015
4522
5 дақиқада ўқилади

EA – видеоўйинлар яратувчи компанияни "шаҳарча"си

Бёрнаби — Ванкувер шарқида жойлашган шаҳар яқинидаги ҳудуд. Бу ернинг майдони 37 минг квадрат метрни (5 футбол майдони) ташкил этади. Ҳудудда бутун дунё унинг видео ўйинларини севиб ўйнайдиган Electronic Arts компанияси жойлашган.

EA Над корпоратив кампусининг архитектураси билан Ванкувердаги хиёбонларнинг ландшафти ва архитектураси, шаҳар майдонлари, кўргазма жойлари, офис марказларини ташкил этган архитектура бюроси PWL шуғулланган. Компус лойиҳасининг асосий мақсади — ҳамкорларга қулайлик яратиш ва бу ерда технология ва экология уйғунлигини яратишдан иборат бўлган.

Бугун бу компусда FIFA симуляторини шакллантиришда иштирок этувчи минглаб киши фаолият олиб боради. Компусга  Highsnobiety журнали учун махсус келган фотограф Жереми Ли бу ердан ажойиб кадрлар билан қайтди. Қуйида бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Компуснинг энг катта ҳудуди EA Sports ўйинларини ҳаётийлигини таъминловчи Capture Lab ишчи гуруҳига ажратилинган.

Гуруҳда 25 нафар киши фаолият олиб боради. У жойлашган ҳудудни ишга тайёрлаш учун бир кун вақт кетади. Айтиш мумкинки, бу ернинг катталигидан унга бемалол “Боинг-737” сиғиб кетади.

Объект барча спорт турларини шакллантириши мумкин, шунчаки пол ва пойафзаллар алмаштирилса бўлгани.

Ўз вақтида лаборатория бу кўринишда универсаль эмасди, шу боис бўлса керак,ўрнини тез-тез алмаштириб туришга мажбур бўларди. Юк машиналарига зарур ускуналарни ортиб, керакли жойга боришар ва у ерда ҳафталаб қолиб кетишарди. Шундан сўнггина студияга қайтишарди. Ҳозир бундай оворагарчилик йўқ. Фақатгина юлдузлар ортидан қаёққадир боришни айтмаса, улар Ванкувердан чиқмай,барча ишларни қойиллатишади.

Ҳар тонг иш жараёни 140 га яқин камерани тайёрлашдан бошланади.

Директор ва унинг ёрдамчилари майдончадаги ўнлаб мониторни ва яна шунча лойиҳа экранини кузатиб боришади.

Майдонда ҳаракат қилувчилар оқ маркер билан бўялган тўқ рангдаги кийимли ва пойафзалли нусхалар бўлади.

Камера атрофида жойлаштирилган ёруғлик лампалари маркерларда акс этади, камералар тасвирга олишни бошлайди ва директор мониторида модель тасвири пайдо бўлади. Иш ҳажмини тасаввур қилиш учун: баскетболдаги жарима узатишини амалга ошириш учун танаффуссиз 25 дақиқа ёзишга тўғри келади.

Capture Lab ходимларининг яна бир муҳим вазифаси – ўйин учун образ яратиш мақсадида лозим бўлган материаллар тўплаш. Шу мақсадда спортчининг бош қисми турли тарафлардан суратга туширилади. Жараён беш дақиқа давом этади. Айнан шу боис ҳам гуруҳ сафарга чиқиш зарурати бўлиб қолганда керакли асбоб-ускунларни доим шай ҳолатга келтириб қўяди.

“Сосиска тайёрлайсизми ёки видеоўйин, ҳар қандай ҳолатда ҳам яхши натижага олиб борувчи рецепт бўлади, – деб ҳисоблайди студия режиссёри Жо Николлс. – Ишимиз торт пиширишга ўхшайди. Шунчаки тортимиз миллион доллар туради, холос”.

EA компусини ишлаш учун қулай жой, деб таърифлаш бироз камторанадек туюлади. Чунки бу ерда ходимлар исталган пайтда ҳордиқ чиқаришлари учун кафе, дам олиш ҳудуди, ўйинлар зали (приставкалар, бильярд, стол тенниси), тўлиқ ўлчамли кинотеатр, кутубхона, фитнес-марказ, массаж хоналари, йога, футбол, баскетбол ва волейбол учун майдончалар мавжуд.

Иш жараёнлари якунида бу ерга сартарошлар келишади. Чунки ходимларнинг соч-соқолларини қиртишлашга ёки вақтлари бўлмайди ёки хоҳишлари. Буни инобатга олган раҳбарлар сартарошларни компуснинг ўзига келтиришади. Бу хали ҳаммаси эмас. Улардан ташқари физиотерапевтлар ташриф буюришади, химчистка ва автомойка – буларнинг бари ходимлар хизматида бўлишади. Кун давомида итингизга меҳрибончилик кўрсатилади, бу хизматдан элликка яқин ходим фойдаланади. 

“Иш ҳамда шахсий ҳаёт чегарасибу ерда ёки уйғунлашиб кетган ёки умуман йўқ”, – дейди кунини EA ходимлари билан ўтказган The Vancouver Sun.