Жамият | 19:31 / 27.06.2015
18844
8 дақиқада ўқилади

Замонамизнинг 10 нафар ёш даҳоси

Инсон умри давомида ҳамиша комилликка интилиб яшайди. Кимлардир саноқли ўн йиллик ўтибоқ илмий чўққиларни забт этса, яна кимлардир ўз касбининг энг моҳир устаси бўлади.Баъзилар анча йиллар сарфлангачгина ўз ўрнини топишади, асосий қобилиятини англаб етишади.

Биз сизга қуйида таништирмоқчи бўлган 10 нафар ёш иқтидор эгаси ҳам ҳали ўзларининг эрта ёшидаёқ катта омадга эриша олишган.


1. Микаэла Фудолиг

Микаэла Ирэн Фудолиг 11 ёшидаёқ Филиппин университети талабасига айланган. 16 ёшида бўлса ўқишни ўзига хос тарзда, бакалавр босқичида физика фанлари номзодлигини олиб якунлади. Айнан унга битирув нутқини ўқиш ишониб топширилди. Ҳозирда у ўзи битирган университетда профессор бўлиб фаолият юритмоқда ва физиканинг турли бўлимларидаги иқтисодий жараёнларни тадқиқ қилувчи эконофизика билан жиддий шуғулланмоқда.

 

2. Акрит Ясвал

Ҳиндистонлик Акрит Пран Ясвал 7 ёшида жарроҳлик операциясини ўтказиб, миллионлаб инсонларни ҳайратга солди. Операция пайтида у ҳали доктор бўлмаган бўлса-да, кичик доираларда у тиббиёт даҳоси сифатида тан олиниб улгурган эди. Акритнинг 8 ёшли дўсти куйишдан қаттиқ жароҳат олган пайт, у дўстининг бармоқларини ажратиб олган.

12 ёшида Акран муваффақиятли тарзда тиббиёт университетига ўқишга қабул қилинди. Бироқ у 17 ёшидаёқ амалий кимё бўйича магистр унвонини олди. Айни пайтда Акрит Ясвал саратонга қарши дорилар яратиш билан шуғулланмоқда.

 

3. Тейлор Уилсон

Тейлор Рамон Уилсон — энг ёш кашфиётчи. У 10 ёшида ядро бомбасининг лойиҳасини тузди, 14 ёшида эса фузор – термоядровий синтез таъсири учун мўлжалланган қурилмани ясади. Тейлор ўтиш нурланиши детекторини яратгани учун 2011 йил майида ўтказилган Интел Халқаро илмий-техникавий ярмаркасида йирик мукофотга сазовор бўлди.

2013 йилнинг февралидаги конференциясида у ўзининг автоном ерости ядро реакторлари бўлиниши билан боғлиқ янги ғоялари ҳақида маъруза ўқиди. Тейлор Уилсон 500МБт электркучини ишлаб чиқаришга қодир бўлган, шунингдек, бор йўғи 30 йилда бир марта қувватланишни талаб қилувчи компакт ядро реактори лойиҳасини ҳам яратган.

 

4. Камерон Томпсон

Камерон Томпсон — Шимолий уэльслик математика даҳоси. У 4 ёшида нолни энг кичик сон дея таърифлаётган ўқитувчисини тузатиб, унга ҳали манфий сонлар ҳам борлигини эслатиб қўйган. 11 ёшида Буюк Британия очиқ университетида математика бўйича босқични олган. Ўша дамда Камерон математикага ихтисослашган мактабнинг иккита битирув имтиҳонларини муваффақиятли топширди. Ва у BBC канали орқали замонамизнинг ёш даҳоларидан бири сифатида номойиш қилинди. Минг афсуслар бўлсинки, болакайга илм билан фаол шуғулланишида аспергер касаллиги ҳалақит беради. Аммо шунга қарамай, уни сайёрамизнинг энг иқтидорли болалари қаторида санай оламиз.

 

5. Жейкоб Барнетт

Жейкоб Барнетт — америкалик математик. 2 ёшида унга чуқур аутизм касаллиги билан ташхис қўйишди. Докторлар уни ҳеч қачон гапиролмайди, ва умуман ижтимоий ҳаётга қўшилиб кета олмайди дейишди. Лекин 3 ёшида Жейкоб алифбони тўғри ва тескари тартибда бемалол ўқий оларди. Докторлар адашган эдилар! Планетарийга саёҳатга боришганда Барнетт етакчининг нега Марснинг йўлдошлари бундай ноодатий шаклга эга эканлиги ҳақидаги саволига биринчи бўлиб жавоб қайтарган.

Болакай 10 ёшида Индианаполисдаги Индиана Университетига ўқишга кирди. Докторлик диссертацияси устида иш олиб бораётган Жейкоб куни келиб Эйнштейннинг нисбийлик назариясининг нотўғри эканлигини исботлай олиши тўғрисида хабар берди. Ҳозир у квант физикасига бағишланган диссертацияни қораламоқда.

 

6. Марк Тянь Боэдихаржо

Гонконглик Марк Тянь Боэдихаржо Гонконг университетининг энг ёш талабаси ҳисобланади. У олийгоҳга 9 ёшда киришни уддалаган. Марк ўзига хос ўқув дастури бўйича таълим олган. У ўзининг асосий фанлари бўлган математика ҳамда статистикани ўқиш билан бирга мактабда саккизта битирув имтиҳонларини ҳам топширган.

Айни пайтда Маркда иккита диплом мавжуд. Улар математика бўйича бакалавр ва математика фалсафасидан магистр унвони. Магистрлик унвони унга белгиланган ўқув дастуридан бир йил олдин, 2011 йилда тақдим қилинган. Эндиликда эса у АҚШда математика фалсафасидан докторлик босқичида таълим олмоқда.

 

7. Приянши Сомани

Ҳиндистонлик Приянши Сомани — миясида мураккаб математик амалларни еча оладиган ноёб қизалоқ. 6 ёшидаёқ амалларни оғзаки бажара оларди, 11 ёшида эса 16 мамлакатдан келган 36 та иштирокчи қатнашган Mental Calculation World Cupмусобақасида биринчи ўринни қўлга киритди.  Ўшанда Приянши олтита ўнлик сондан иборат квадрат илдизни рекорд вақт, 6 дақиқаю 51 сония ичида бажара олди. Бундан ташқари у мусобақа тарихида бирор марта хатога йўл қўймаган ягона иштирокчи саналади.

Приянши 2012 йилнинг январида яна бир бор квадрат илдизини чиқариш бўйича жаҳон рекордчисига айланди. Бу сафар унга бор йўғи 2 дақиқаю 43 сония вақт керак бўлди холос.

 

8. Аким Камара

Аким Камара — берлинлик жажжи скрипкачи. Болакай скрипка чалишни 2 ёшидан бошлаган. Унинг хотираси кишини ҳайратга солади. У ҳатто йўргаклигида пайти эшитган мусиқаларини эслай олади. Унинг мусиқа ўқитувчиси Акимнинг ноёб қобилиятини дарров англаб, унга ҳафтасига икки марта мусиқа дарсларини бера бошлади. У 6 ой ўтиб скрипкани бемалол чала бошлади. 2003 йилнинг декабрига келиб, машҳур рождество концертида 3 ёшлик даврида илк чиқишини амалга оширди.

 

9. Итан Бортник

Итан Бортник — иқтидорли мусиқачи, бир қанча қўшиқлар муаллифи ва актёр. 3 ёшида клавесин чалишни, 5 ёшида эса мусиқалар басталашни бошлади. Унинг илк чиқичи Жей Лено билан биргаликда 2007 йили The Tonight Showда бўлиб ўтди. Шундан сўнг Итан саҳнага бир неча марта чиқишга муяссар бўлди.

Бортник сайёрамизнинг энг ёш яккахон ижрочиси сифатида Гиннес рекордлари” китобига киритилган. Шунингдек, у дунёдаги энг ёш хедлайнер ҳам ҳисобланади. Ўша пайт Итан ҳали 10 ёшда эди.

 

10. Таниш Мэттью Авраам

Таниш Мэттью Авраам —  юқоли интеллект коэффициентига эга инсонларнинг халқаро нотижорий ташкилоти ҳисобланадиган Менсанинг энг ёш аъзоси. У 4 ёшлигида ушбу ташкилот аъзолигига кирган. Унинг камёб истеъдоди ҳали 4 ойлигидаёқ, болалар китобларини кўриб чиқиб, уларнинг мазмуни ҳақида берилган саволларга берган аниқ жавоблари орқали намоён бўлган.

У Менсага киришда қилинадиган стандарт IQ тестидан 99,9% натижани кўрсатган. Таниш 5 ёшида Стендфорд университетининг маърифий дастури бўйича иқтидорли ёшлар учун мўлжалланган 5 та математика курсини 6 ойда тугатган. 6 ёшида ўрта мактабга, сўнгра коллежга ўқишга кирган. Унинг ўртача кўрсатгичи ҳеч қачон 4.0 дан пастга тушмаган. Тиниб-тинчимас изланувчан Таниш НАSАнинг Ой институти веб сайтида  тез-тез эсселарини чоп қилиб туради.

Манба: Xabardor.uz интернет нашри