Жамият | 12:21 / 29.06.2015
5829
1 дақиқада ўқилади

Юзлаб "Эйнштейнлар" Лос-Анжелес кўчаларига чиқишди

28 июнь куни Лос-Анжелес шаҳрида "Эйнштейнлар" флешмоби ўтказилди. Бу тадбирда қатнашган юзлаб одамлар олимнинг қиёфасига киришди. Альберт Эйнштейндаги каби мўйлов ва парик таққан кишилар кўчалардан юриб ўтишди ҳамда Гиннес рекордини ўрнатишга ҳаракат қилишди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар қилган.

Бу ташаббусчилар бундан олдинги рекордни ўрнатишни мақсад қилишганди. Аввалги флешмоб шу йилнинг март ойида Калифорния штатидаги Беркли мактаби вакиллари томонидан уюштирилган ва унда Black Pine Circle School мактабидан 319 "Эйнштейн" иштирок этган.

Лос-Анжелесда бўлиб ўтган флешмоб иштирокчиларидан бири 81 ёшли Бенни Вассерманнинг айтишича, бу хайрия тадбиридан тушган маблағлар «School on Wheels» номли болалар уйи тарбияланувчилари учун сарфланади.

Қайд этиш жоизки, жорий йилда Эйнштейннинг "Нисбийлик назарияси" ҳақидаги мақоласи чоп этилганига 100 йил тўлади. Ушбу физик олим бу борадаги тадқиқотлари учун 1921 йилда Нобел мукофотини қўлга киритганди.