Спорт | 19:10 / 14.07.2015
12684
4 дақиқада ўқилади

Бошқа клуб либосида тасаввур қилишимиз амримаҳол бўлган 10 нафар футболчи

“Ливерпуль”нинг афсонавий футболчиси Стивен Жеррард “Гэлакси” кийимини кийиб бўлишга улгурди, “Реал” дарвозабони Икер Касильяс эса “Порту” сафига ўтди. Кўпчилик мухлислар Касильясни аввалги кўринишида эслаб қоладилар ва дарвозабоннинг янги кўринишига кўникишлари даргумон бўлса керак.

Янги ҳаётни истаб қолган яна бир афсонавий футболчи Бастиан Швайнштайгер кўз очиб кўргани “Бавария”ни тарк этиб, “Манчестер Юнайтед”га ўтмоқчи.

Бастиан Швайнштайгер “Бавария”да 1998 йилдан бери тўп суриб келади ва 2015 йилда уни тарк этмоқда.

Қуйида бошқа клублар сафида тасаввур қилишимиз асло мумкин бўлмаган яна бир неча нафар афсоналарни эсга оламиз.

Андрес Иньеста («Барселона»)

Иньеста “Барселона” тизимида 12 ёшидан бери фаолият юритади, 18 ёшидан эса асосий таркибда тўп суриб келади. Энди у Хависиз қолган бир пайтда яқин орада Турон билан асосий таркибдан жой бўлишишига тўғри келадиган кўринади, бироқ 31 ёшда хайрлашув онларига ҳали анча борлигига кўнгилни тўқ қилса бўлади.

Лионель Месси («Барселона»)

Кўпчилик Мессини бошқа клуб ва чемпионатга юборишни ва у қанчалик буюк эканлигини текшириб кўришни исташади, бироқ аргентиналик суперюлдузнинг “Барселона”дан кетишини тасаввур қилиш ҳали ҳам эҳтимолдан йироқ.

Франческо Тотти («Рома»)

Тоттининг номи кўп йиллар давомида “Рома” номи билан бирга тилга олинганидан кўпчилик “Рома”нинг номи унинг исми билан тилга олинадиган даражага етиб борганини пайқамай ҳам қолишибди.

Филипп Лам («Бавария»)

Ҳали ҳам Ламнинг “Штутгарт” таркибида узоқ пайт ижарада тўп сурганини эсловчи мухлислар талайгина, бироқ Ламни “Бавария”да бўлмаганини эслай олмайдиган одамлар улардан анчагина кўпроқ.

Антонио Ди Натале («Удинезе»)

Ди Натале билан умуман бошқа воқеа. Топ-клубга садоқатни сақлаб қолиш унча ҳам мураккаб иш эмас, бироқ катта ишлардан ва унвонлар учун курашдан воз кечиб, “Удинезе” каби ўртамиёна жамоага садоқатли бўлиб қолиш мураккаброқ ишдир.

Жон Терри («Челси»)

Рафиқангга хиёнат қилишинг мумкин, бироқ “Челси”га хиёнат қила олмайсан. Ёшлик қилиб, бир марта қилиб қўйганингни ҳисобга олмаса.

Игорь Акинфеев (ЦСКА)

Акинфеевни масхара қилса, уни койиса ва танқид қилса бўлади, бироқ ЦСКА дарвозасини ундан бошқа дарвозабон қўриқлаётганини тасаввур қилиш қийин.

Ака-ука Березуцкийлар

Ака-укаларнинг иккиси ҳам “Торпедо-ЗИЛ”да ўйнаган, Алексей яна “Черноморец” да ҳам тўп сурган, бироқ буни эслашга аллақачон ҳожат йўқ. ЦСКАнинг янги тарихидаги барча муваффақиятларни ака-укаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Манба: Xabardor.uz интернет нашри