Жаҳон | 18:24 / 14.07.2015
15823
3 дақиқада ўқилади

Турли давлатлар президентларига тегишли 10 та ишчи хона

Агар сизни давлатлар раҳбарларининг ишчи хоналари қандай кўринишга эгалиги қизиқтираётган бўлса, унда қуйидаги жамланма сизда шак-шубҳасиз қизиқиш уйғотади. Бу ишчи хоналарнинг ҳеч бирида, сиз ўйлаган бўлишингиз мумкиндек, олтин тахт мавжуд эмас. 

1. Россия

Россия президенти ишчи хонаси президент қароргоҳининг ишчи қисмининг марказида жойлашган. Ишчи хона унча катта эмас ва иш учун максимал қулай ҳолда жиҳозланган. Деворлар заранг дарахтидан тайёрланган панеллар билан қоплаб чиқилган. Деворлар бўйлаб ноёб китоблар ва турли маълумотномалардан иборат китоб жавонлари жойлашган. Хонанинг марказида президентнинг ишчи столи жойлашган. Стол устида Россия Федерацияси герби жойлашган. Ишчи столнинг ўнг ва чап томонида мос равишда Россия байроғи ва президент штандарти қўйилган. Ойна олдига яқинроқда яна битта стол жойлашган, бу стол музокаралар, ишчи учрашувлар ва ёрдамчилар билан йиғилиш ўтказиш учун мўлжалланган. 

2. АҚШ

АҚШ президенти ўзининг ишчи жойи сифатида Овал хонадан фойдаланади. Одатда АҚШ президенти Овал хонадан миллатга телевизион мурожаатлар қилишда ва хорижий давлатлар етакчилари билан учрашиш учун фойдаланади. Овал хона жанубга қараган 3 та катта дераза ва 4 та эшикка эга. Президент столи деразалар тагида жойлашган. Хонанинг шимолий қисмида камин бор. 

3. Украина.

Украина президенти ишчи учрашувлар ва йиғилиш учун умумий майдони 128,8 кв метрни ташкил қиладиган учта хона: ишчи хона, ёрдамчининг ишчи жойига эга қабулхона ва учрашувлар хонасидан фойдаланади. 

4. Германия.

Германия канцлери Ангела Меркелнинг ишчи хонаси жуда оддий жиҳозланган: унча қиммат бўлмаган столда телефон, монитор, глобус ва электрон лампа жойлашган. 

5. Нигерия.

Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорий ўз лавозимига ўтиргандан кейин ўзининг уйидаги хонасида ишлайди. 

6. Эрон.

Эрон президентининг ишчи хонаси жуда ҳам содда кўринишга эга. Стол устида фақатгина компьютер ва ёзиш учун керакли анжомлар жойлашган. 

7. Аргентина.

Аргентина президенти Кристина Киршнер ишчи хонаси анча басавлат кўринишга эга. Ишчи стол устида кўпгина китоблар ва маълумотномалар мавжуд.

8. Туркманистон.

Туркманистон президенти Қурбонўғли Бердимухамедов ишчи хонасининг тасвиридан кўринишича, у қоғозларга унча ишонмайди. Қизиқ, шунча ноутбук унга нимага керак экан? 

9. Греция.

Греция етакчиси Алексис Ципрас ишчи хонаси фонида суратга тушган. Ципраснинг орқасида ишчи столда қоғозлар тахлами ва жуда катта ўлчамдаги китоб жавони кўриш мумкин. Нима деб ўйлайсиз, Ципрас шу китоблардан қанчасини ўқиб чиққанкин?

10. Вьетнам.

Эҳтимол, энг камсуқум ишчи хона Вьетнам президентига тегишли бўлса керак. Ёки у хонасида камдан-кам ҳолларда бўлади, ёки уни муҳим давлат ишларидан бирор нарса чалғитишини ёқтирмайди.

Манба: Xabardor.uz интернет нашри