Спорт | 23:08 / 16.07.2015
3198
1 дақиқада ўқилади
Манжукич “Ювентус”нинг янги ўйнчиси сифатида таништирилди
16 июль куни Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Манжукич “Ювентус”нинг янги ўйнчиси сифатида таништирилди.
“Менинг “Ювентус”га ўтишимнинг сабаби оддий. Бу буюк клуб. Бу қарорга келишим қийин бўлмади.
Бу клубга ўтишимга яна бир сабаб бор – энди мен “Ювентус”га қарши ўйнашимга тўғри келмайди.
“Ювентус” унвонларни қўлга киритишга ўрганиб қолган. Умид қиламанки, мен ҳам бу анъанани қўллаб-қувватлашда ўз ҳиссамни қўша оламан”, деб айтди Манжукич ушбу муносабат билан ўтказилган матбуот-анжуманида.
29 ёшли ҳужумчи туринликлар билан 4 йиллик шартнома имзолади. “Ювентус” футболчи учун “Атлетико”га уч босқичда 19 млн евро тўлайди.