Ўзбекистон | 16:08 / 21.07.2015
2928
1 дақиқада ўқилади

Савдо-саноат палатасида Япония делегацияси билан учрашув ўтказилди

2015 йилнинг 21 июлида Ўзбекистон савдо-саноат палатасида Ўзбекистон-Япония давра суҳбати ўтказилди. Унда Чиба тижорат университети ректори Х. Шимада бошчилигидаги Япония ишбилармонлари делегацияси иштирок этди.

Делегация таркибига, шунингдек, электр техникаси, нефть-газ ва кимё саноати, консалтинг ва молия хизматларини кўрсатиш, ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларида фаолият юритувчи компания вакиллари кирди.

Таҳририятга юборилган матбуот хабарномасида айтилишича, давра суҳбати давомида меҳмонларга республиканинг макроиқтисодий кўрсаткичлари, икки давлат ўртасидаги муносабатлар истиқболлари, инвестицион салоҳият ҳақида батафсил ахборот берилди. Учрашув якунларига кўра икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаб, бир қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда иқтисодиётга Япония капиталини киритиш борасида келишувга эришилди.