Фан-техника | 03:05 / 29.07.2015
5595
1 дақиқада ўқилади
Samsung селфи учун дрон яратмоқда
Samsung компанияси селфи учун дрон яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу дрон компаниянинг навбатдаги илғор маҳсулоти бўлиши керак, деб хабар бермоқда sammobile.com портали.
Лойиҳа Selfie Camera Drone деб аталади ва у ҳақда ҳозирча кам нарса маълум қилинган. Samsung’нинг янги маҳсулоти эгаси орқасидан ҳаракатланиб, суратлар оладиган Lily Camera’га ўхшаш бўлади. Бу гаджет истеъмолчиларда катта қизиқиш уйғотган эди.
Ушбу маҳсулот Samsung’нинг омма эътиборини тортган бозорлар сегментларидаги биринчи маҳсулоти эмас. Компания “ақлли” соатлар ва виртуал реаллик кўзойнаклари ишлаб чиқаришда ҳам ўзини синаб кўрган. Янги дрон Хитойнинг жадал ривожланаётган OnePlus компанияси ўз мини-дронини намойиш қилгандан бир неча ой кейин эълон қилинди.