Фан-техника | 08:34 / 14.08.2015
3439
1 дақиқада ўқилади
Дизайнер йиғилувчи iPhone 6 лойиҳасини ишлаб чиқди
Голландиялик дизайнер Мартин Хайек ўз сайтида йиғилувчи iPhone 6 лойиҳасини эълон қилди.
Хайекнинг ойдинлик киритишича, Японияда айни айни кунларда ҳам “garakei” деб номланган йиғилувчи мобил телефонларидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Шу сабабдан йиғилувчи iPhone телефонлари ҳам мамлакатда оммалашиши мумкин.
Бунинг учун Хайек иккита оммавий қурилмани бир лойиҳада жамлашга қарор қилди ва ўз кашфиётини garakeiPhone дея номлади.