Жаҳон | 09:30 / 30.08.2015
3360
1 дақиқада ўқилади

АҚШда тўфон оқибатида 370 минг киши электр энергиясисиз қолиб кетди

АҚШнинг Вашингтон штатидаги Сиэтл шаҳрига келиб урилган тўфон оқибатида 2 киши қурбон бўлди, 370 минг киши электр таъминотисиз қолиб кетди, деб хабар бермоқда Seattle Times нашри.

Қайд этилишича, тўфон қурбонлари – эркак ва ва 10 яшар қизча шамол оқибатида қулаган дарахтлар остида қолиб кетиб ҳалок бўлганлар.

Метеорологлар маълумотларига кўра, шамолнинг максимал тезлиги соатига 128 км ни ташкил қилган. Тўфон оқибатида электр таъминоти линиялари шикастланган. Маҳаллий ҳокимият Худ-Канал осма кўпригидан транспорт ҳаракатини вақтинчалик тўхтатиб қўйди.