Жаҳон | 18:32 / 11.09.2015
23246
2 дақиқада ўқилади

2001 йил 11 сентябрь: камёб расмлар

2001 йилнинг 11 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида даҳшатли террорчилик акти содир этилди: террорчилар томонидан қўлга олинган самолётларнинг машҳур эгизак биноларга урилиши туфайли 3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. 20 киши ҳалигача йўқолган деб ҳисобланади. Кўпчилик экспертлар ушбу кунни замонавий тарихни ўзгартириб юборган бурилиш палласи деб баҳолайди.

Қуйида ўша даҳшатли кунда суратга олинган, лекин бошқа машҳур суратлар сингари кенг тарқалмаган бир қанча фотосуратларни тақдим этамиз.

1. ОАВда осмонўпар бинодан сакраган одамларнинг суратларини чоп этмаслик ҳақида умумий келишувга эришилган эди. Шунга қарамай, айрим суратлар интернетда пайдо бўлди.

Фото: Doug Kanter/AFP/Getty Images

2. Бинони қоплаган тутундан сақланиш учун одамлар деразадан бошларини чиқариб туришибди.

Фото: Jose Jimenez/Primera Hora/Getty Images

3. Қутқарув ишларидан сўнг дам олаётган ўт ўчирувчи.

Фото: AP Photo/Matt Moyer

4. Қутқарувчи вайроналар остидан одамларни қидирмоқда.

Фото: AP Photo/Matt Moyer

5. Қутқарувчилар вайроналар ичига кирмоқда.

Фото: Reuters/U.S. Navy/Photographer's Mate 2nd Class Jim Watson

6. Кимдир вайроналар ёнида туриб, тирик қолганларни чақирмоқда.

Фото: Doug Kanter/AFP/Getty Images

7. Йўловчи терактга гувоҳ бўлиб, ҳиссиётларини тутиб тура олмади.

Фото: AP Photo/Shawn Baldwin

8. Танасини кул қоплаган одамлар вайроналар ёнидан ўтмоқда.

Фото: AP Photo/Gulnara Samoilova

9. Икки йўловчи аёл бўлаётган воқеаларни кўриб, бир-бирига далда бермоқда.

Фото: AP Photo Ernesto Mora

10. Детектив Грег Семендингер бўлаётган воқеаларни вертолётдан суратга олган эди. Унинг суратлари 9 йил давомида эълон қилинмади.

Фото: Грег Семендингер