Жаҳон | 19:30 / 12.09.2015
5176
1 дақиқада ўқилади

Яқин Шарқдаги қум бўронлари 8 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Ҳафта бошида Саҳрои Кабир ҳудудидан Яқин Шарққа кириб келган қум бўронлари 8 кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Бугунги янгиликларда БААга Саудия Арабистони ҳудудидан кириб келгани қум бўронлари кучайишда давом этаётгани ҳақида айтилди.

Шунингдек, Сейсмология ва метеорология хизмати маркази ҳайдовчиларни йўлларда ҳаракатланишда қоидаларга риоя бўлишни тавсия қилган.

Айни вақтда бу бўронлар мамлакат ҳудудида қанча вақт сақланиб қолишини аниқ айтиб бўлмаяпти.

Қайд этилишича, бўронларнинг иккинчи йўналиши шимолроққа томон ҳаракатланган ва Сурия, Кипр ҳамда Ливанга таъсир қилган.

Бўрон вақтида атрофни кўриш деярли имконсиз бўлмоқда.