Алла Пугачева Лиза ва Гарри исмли эгизак фарзандларининг икки ёшли таваллуд аёмини оила даврасида нишонлади
19 сентябрда Алла Пугачева Лиза ва Гарри исмли эгизак фарзандларининг икки ёшли таваллуд аёмини ўзининг Грязь қишлоғидаги ҳашаматли уйида нишонлади.
66 ёшли хонанда ўз фарзандларининг таваллуд кунини ортиқча дабдабасиз, оила даврасида уйининг ҳовлисида камтарона нишонлашга қарор қилди. Эътиборлиси, бундай бахтли онларда Россия эстрадаси Примадоннаси ёнида унинг турмуш ўртоғи, таниқли ҳажвчи Максим Галькин кўринмади. Пугачева энагалар қуршовида ўз фарзандлари билан ўйнади, “Голубой вагон” қўшиғини бирга куйлаб, уларни арғимчоқда учирди. Пугачева унинг фарзанди Гарри ҳар гал уни кўрсатиб, “Ойи” деганда юзида майин табассум пайдо бўлди.
Пугачеванинг ташқи кўриниши яқинда яна қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди – хонанда “Новая волна” фестивали учун атайлаб озган.
Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал Пугачева ва Галькин ўзларининг анчадан бери кутилган ворисларининг биринчи таваллуд аёмида бир неча юзлаб пуфакларни осмонга учиришган эди. Эгизакларни табриклаш учун оиланинг энг яқин одамлари: Пугачеванинг қизи Кристина Орбакайте ҳамда набиралари Дени ва Клава, Игорь Николаев рафиқаси Юлия Проскурякова билан, Валентин Юдашкин ва Филипп Киркоров ташриф буюришган эди.