Жамият | 11:55 / 20.09.2015
3451
1 дақиқада ўқилади
Бир кунда Австрияга 13 минг қочқин кириб келди
Шанба, 19 сентябрь куни давомида Австрияга Венгрия ҳудуди орқали 12-13 минг қочқин кириб келди, дея ёзмоқда Die Welt.
Бу ҳақда Австрия Қизил хоч ташкилоти раҳбари Жерри Фойтик маълум қилган.
Ўз навбатида, полиция 10 минг атрофидаги муҳожирлар кириб келишини тахмин қилаётган эди.
Аввалроқ эса Словения ҳам икки кун ичида 1,5 минг қочқинни рўйхатга олганини хабар берган эди.