Қозоғистон президенти ишчи сафаридан фоторепортаж
“Vласть” интернет-журнали Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг ишчи сафарларидан биридан ҳисобот тайёрлаб, уни чоп этди.
Репортажда Назарбоевнинг Тожикистон, Сочи ва Атирауга ташрифлари ҳақида сўзланган.
Ишчи сафар Душанбега ташриф буюришдан бошланди. 14 сентябрь эрталаб парвозгача ярим соат олдин самолёт Остона аэропортида Назарбоевни кутганча, шай ҳолатда турган эди. Президентга Қозоғистоннинг юқори лавозимдаги шахсларидан иборат делегация ҳамроҳлик қилди.
Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов ва Назарбоев ёрдамчиси Нурлан Ўнжанов Душанбедаги учрашувдан олинган материалларни ўрганишмоқда.
Инвестициялар ва ривожланиш вазири Асат Исекешев ва президент ёрдамчиси – хавфсизлик кенгаши котиби Нурлан Ермекбаев.
Душанбедан Сочига парвоз ушбу сафардаги энг кўп вақт олган парвоз бўлди – унга 3 соат 35 дақиқа талаб этилди. Стюардлар тушликни тайёрлашмоқда: палов, грекча салат, мевалар ва музқаймоқ.
Назарбоев қандай таомлар қабул қилишига қизиқадиганлар учун – самолёт бортида тушлик шундай кўринишга эга.
Қозоғистон бош вазири биринчи ўринбосари Боқитжон Соғинтоев президент билан маслаҳатлашишга тайёрланмоқда.
Музокаралар учун кичкина хонада хорижий давлатлар етакчилари билан бўлиб ўтадиган учрашувлар муҳокама қилинмоқда.
Нурсултон Назарбоев вазирлар билан навбатдаги учрашув олдидан.