Жаҳон | 16:44 / 28.09.2015
4648
1 дақиқада ўқилади

Олма-ота яқинидаги тоғларга "биринчи қор" ёғди

Қозоғистоннинг жануби-шарқидаги Олма-ота шаҳри атрофидаги тоғли ҳудудда биринчи қор ёғди.

Қозоғистонликлар турли жойларда туширилган ва қор қоплаган жойларнинг суратларини ВКонтакте ижтимоий тармоғига жойлаштиришган.

Суратларда Бешқайнар ҳудуди ва "Шимбулоқ" тоғли курортига қалингина қор тўшалганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари, интернетдаги суратлар орқали «Медео», «Оқбулоқ» ва «Ўрмон эртаги» каби дам олиш масканларига ҳам қор ёғиб ўтганини кўриш мумкин.