Жамият | 10:47 / 03.10.2015
14459
1 дақиқада ўқилади

Одилхон қори Юнусхон ўғли Екатеринбургда ИШИД хақида мавъиза қилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг имом - хатиблардан ташкил топган делегацияси айни кунларда Россия федерациясининг Екатеренбург шаҳрида бўлиб турибди. Улар белгиланган режага мувофиқ, бир қатор тадбирларда иштирок этишмоқда.

Жумладан, Одилхон қори Юнусхон ўғли "Имом Ал-Бухорий" жоме масжидида жума намозини адо этди. Қарийиб уч ярим мингдан зиёд жамоат билан адо этилган жума намозида Одилхон қори Юнусхон ўғли амру маьруф қилди.

Унда исломнинг мазмун-моҳияти, мўминнинг солиҳ ишлари, динлараро бағрикенглик, қолаверса, бутун дунёда динимизни қадрсизлантираётган ИШИД ва унинг қабиҳ ишлари ҳақида сўзланди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон делегация томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулеповнинг “ИШИД фитнаси” (“Смута ИГИЛА”) китоби Екатеренбург муфтиётига тақдим этилган ва бу китоб миннаторлик билан қабул қилинган.


"Шайх Зайниддин" жоме масжиди матбуот хизмати / Muxlis.uz