Фан-техника | 16:53 / 07.10.2015
5737
2 дақиқада ўқилади

Lexus картондан тайёрланган автомобилини намойиш қилди

Lexus компанияси Lexus IS автомобилининг картон қоғозидан тайёрланган нусхасини ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда Techradar портали.
Машина ҳаракатланиши учун каркаси темир ва алюминийдан тайёрланган электр мотор ўрнатилди. Ғилдирак, корпус ва салонни тайёрлаш учун қалинлиги 10 миллиметр бўлган 1700та картон қоғози ишлатилди.

Моделни йиғиш учун уч ой сарфланди. Ишлаб чиқарувчиларнинг ойдинлик киритишича, сув асосли клей ёрдамида елимланган ҳар бир қисмнинг қуриши учун тахминан 10 дақиқа вақт талаб қилинди. Шундан кейингина унга бошқа элементларни улаш мумкин бўлади. Уланиш қисмлари аниқлигини таъминлаш мақсадида эҳтиёт қисмлар монтажи фақатгина қўлда амалга оширилди.

  

Муаллифларнинг айтишича, машинани ишлаб чиқишда улар япон оригамиларидан илҳомланишди. Бир вақтнинг ўзида, ушбу машғулот Lexus заводларида машина йиғувчиларга таклиф этиладиган бармоқлар чаққонлигини ошириш машқлари ўрнини босади.

Қоидага биноан, завод ишчилари бармоқлар чаққонлигини ошириш учун мунтазам равишда қоғоздан етакчи бўлмаган қўлда мушукнинг оригами шаклини ясашлари лозим. Мазкур вазифани бажариш учун 90 сония талаб этилади.