Фан-техника | 10:11 / 08.10.2015
10765
1 дақиқада ўқилади

BMW’нинг энг тезкор спорткари тақдим этилди

BMW компанияси M4 купесининг модификация қилинган, GTS индексини олган версиясини тақдим қилди. Компания тарихидаги энг тезкор спорткарни ишлаб чиқарганини айтмоқда.

Икки эшикли машина 3 л ли 6 цилиндрли твин-турбо моторда ишлайди. Эски моделда унинг кучи 431 от кучини ташкил этган бўлса, ҳозирликда бу кўрсаткич 500 от кучига кўтарилди.
Янги машинада Launch Control тез старт олдириш тизими ўзгартирилди.

Купе 3.8 секундда 100 км/соат тезликка кўтарилади, бу M4 версиясидан 0.3 секундга тезроқдир.