Спорт | 17:44 / 09.10.2015
4724
2 дақиқада ўқилади

Юрген Клопп: Моуриньо ўзгача мураббий бўлса, мен оддий мураббийман

Англиянинг «Ливерпуль» клуби янги бош мураббийи Юрген Клопп янги иш фаолияти борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу мен ўзимни кўрсатишим мумкин бўлган жойга келганим – катта фахр. «Ливерпуль» – бу энг муҳим жамоалардан бири. Бу ерда одамлар футбол билан яшашади».

Футболчилар улардан кутиш, эришиш мумкин бўлган нарсалар ҳақида бош қотиришлари керак. Шубҳани тўхтатиб, ишонч билан қарашни бошлаш керак. Трансфер қўмитаси? Аҳмоқона суҳбат. Трансферлар бўйича биринчи ва охирги гапни айтиш менда бўлади».

Мен футбол романтигиман. Тарихни яхши кўраман. «Энфилд» – футбол тарихидаги энг яхши жойлардан бири. Бу ерда «Боруссия» билан илк марта ташриф буюрганимда, бу ерда ишлаш имконияти бўлса, ишлашим мумкинлиги ҳақида ўйлагандим. Мен бахтлиман».

«Биз эмоционал футбол намойиш этамиз. «Энфилд»да бу жуда муҳим. Жамоада потенциал жуда юқори, барчаси ўзимизнининг қўлимизда. Ҳозир бу каби ўйин кўрсатишнинг айни вақти».

Ўзимни баҳолашни истамайман. Бу хонада ўтирганлардан кимдир мени мўъжиза яратишимга ишонадими? Кимдир мени сеҳргар деб ҳисоблайдими? Мен оддий йигитман, оддий. Агарда меҳмонхонада бир жойдан иккинчи жойга ўтаётганимда мени суратга олмайдиган бўлсалар, хурсанд бўламан».

«Ливерпуль» клубии раҳбарияти мен билан биринчи марта алоқага чиқишгани ўзимда ёқимли ҳисларни туйди. Улар ажойиб инсонлар. Менга вақт беринг ва хотиржам бўлинг. Янги жамоа қуриш учун 20 йил вақт керак, демайман. Мен 4 йил давомида ҳеч бўлмаганда битта совринни қўлга киритишга умид қилмоқдаман».

«Бу ерда афсонавий мураббийга айланаман дея олмайман. Мен ҳақиқий иш кўрсатишим керак», - дейди Клопп.