Жамият | 14:35 / 11.10.2015
11565
1 дақиқада ўқилади
Жим Керри ўз маъшуқасининг дафн маросимида иштирок этди
Шанба куни 53 ёшли Жим Керри ўзининг собиқ маъшуқаси Катриона Уайтни охирги манзилга кузатди. 28 ёшли қиз ўзининг она юрти Ирландиядаги Каппауайт шаҳарчасида дафн қилинди.
Бундан ташқари, маросимда актёр марҳуманинг тобутини ўз елкасида кўтариб борди ва маросим харажатларини бутунлайича ўз зиммасига олди.
Эслатиб ўтамиз, Жим Керрининг севиб қолган Катриона Уайт актёр билан оралари очиқ бўлгач, беш кун ўтиб, Лос-Анжелесда, 29 сентябрь куни ўз жонига қасд қилганди. Қиз ўлими олдидан ёзиб қолдирган мактубда 53 ёшли актёрнинг номини тилга олиб ўтган.