Фан-техника | 09:34 / 18.11.2015
5093
1 дақиқада ўқилади

Bentley компанияси Bentayga нинг биринчи махсус версиясини намойиш этди

Bentley компанияси Bentayga йўл танламасининг First Edition деб ном олган биринчи махсус версиясини тақдим этди.

Йўлтанламас кузовида Британия байроғи туширилган логотип ҳамда 22 дюймли алюмин билан қопланган ғилдирак дискига эга бўлди.

Bentley Bentayga олти литрли W12 твин-турбо мотори билан жиҳозланган. У 608 от кучига эга. Двигатель ZF компанияси тақдим этган “олтиталик” автомат узайтиргичга эга. Йўлтанламас илк “юзталик”ка 4,1 сония вақт оралиғида эришади. Унинг максимал тезлиги соатига 301 км ни ташкил этади.

Bentayga First Edition йўлтанламасининг адади чекланган бўлиб, 608 нусхада чиқарилган. Унинг биринчи харидори Британия қироличаси Елизавете II бўлди. Маълум қилишганларидек, махсус версиянинг нархи 229 минг фунт стерлингдан (355 минг доллар) бошланади. Айни дамда барча автомобиллар сотилган.