Жамият | 19:40 / 25.11.2015
26887
3 дақиқада ўқилади

Машҳурларнинг ёшлиги

Машҳур сиёсатчилар, санъаткорлар, спортчилар ва ёзувчилар ёшликларида барчамиз каби оддий одамлар бўлган. Кимдир қоровул бўлишни, кимдир яна бошқа бир соҳага ўзини бағишлашни истаган. Тақдир уларга қандай совғалар тайёрлаб қўйганини эса у пайтда кўплари тасаввур ҳам қилмаган бўлса керак.

Қуйида машҳурларнинг ёшлиги ва болалиги акс этган суратлар жамланмасини кўздан кечиришингиз мумкин.

1. 7 ёшли Жорж Клуни: катта бўлганида уни отасидан фарқлаб бўлмай қолади.

2. 18 ёшли Теодор Рузвельт. У пайтлар бўлажак президенти астмадан азият чекарди. Касалликка қарши курашиш учун у бокс ва эшкак эшиш билан шуғулланарди.

3. 4 ёшли Барак Обама уч ғилдиракли велосипедда.

4. 17 ёшли Фидель Кастро баскетбол ўйнамоқда. У мактабда яхши ўқий олмаган бўлса ҳам, ажойиб спортчи сифатида танилган эди.

5. 12 ёшли Муҳаммад Али, у пайти ҳали Кассиус Клей.

6. 15 ёшли Юрий Гагарин.

7. Жон Уэйн 19 ёшда.

8. 13 ёшли Шерилин Саркисян онасининг машинасини “қарзга олиб тургани” ҳибсга олинган эди. Кейинчалик у хонанда Шер сифатида донг таратади.

9. 10 ёшли Фрэнк Синатра. Афтидан, у келажакда буюк бастакор бўлишини билган.

10. 8 ёшдаги Владимир Висоцкий.

11. Норма Жин Бейкер 19 ёшида ҳарбий заводда ишлаган. Бир куни заводга сураткаш келиб, ходимларни расмга туширади. У Норманинг гўзаллигини тўғри баҳолаб, қизга машҳур модель ва актриса Мэрилин Монрога айланишда кўмаклашади.

12. 17 ёшли Жон Леннон бўлажак рафиқаси Синтия билан бирга.

13. 13 ёшли Одри Хепберн. У Бельгияда туғилиб, Нидерландияда улғайди. Англияга кўчиб ўтгач эса машҳурликка эришди.

14. Энди Уорхол 8 ёшида.

15. 14 ёшли Уинстон Черчилль мактаб либосида.

16. Бен Стиллер 13 ёшида отаси билан Нью-Йоркка уюштирган сафари чоғида суратга тушган эди.

17. Роберт де Ниро 7 ёшида.

18. Стивен Хокинг. 12 ёшида буюк физик ҳали ўзи ҳаракатлана олар эди. Касаллик уни ўсмирлигида ўриндиққа михлаб қўйди.

19. Моника Белуччи, оддий қишлоқлик қизалоқ.

20. Жан-Клод Ван Дамм.

21. 8 ёшли Пол Маккартни отаси билан.

22. Райҳон. Фото: Instagram / @rayhonganieva

23. Нилуфар Усмонова. Фото: Instagram / @nilufarusmonova

24. Шоҳруҳхон ва укаси. Фото: Instagram / @_shohruhhon_

25. Бобур Йўлдошев. Фото: Instagram / @boburyuldashev

26. Муниса Ризаева. Фото: Instagram / @munisarizaeva

27. Сардор Раҳимхон. Фото: Instagram / @sardorrahimxon

28. Шаҳзоданинг ўғли онасининг болалигига ўхшайди. Фото: Instagram / @shahzodasinger

29. Асал Шодиева. Фото: Instagram / @asalshodieva

30. Лола Йўлдошева. Фото: Instagram / @lolaofficial_

31. Севара Назархон ва онаси. Фото: Instagram / @sevara_nazarkhan