Қурилиши давом этаётган энг ҳашаматли меҳмонхоналар
Меҳмонхоналар ташриф буюрувчилар фақат тунни ўтказадиган маскан вазифасини ўтамай қўйганига анча бўлди. Замонавий меҳмонхона мажмуалари турли хизматлари ва ўз архитектураси билан барчани ҳайратга солиб келмоқда. Қуйидаги меҳмонхоналар ҳақиқатан ҳам қурилаётганига ишониш қийин.
1. “Shimao Wonderland InterContinental” — карьердаги меҳмонхона
Хитойнинг Шанхай шаҳридаги ташландиқ карьерлардан бирининг ҳудудида “Shimao Wonderland InterContinental” меҳмонхонаси қурилмоқда. Иншоот 19 қаватли бўлиб, унинг фақат учта қаватигина ер юзасида бўлади. Қолган қаватлар карьер остида жойлашади. Ташриф буюрувчиларни нафақат юқори даражадаги хизмат, балки банжи-жампинг, қояга тирмашиб чиқиш, улкан аквариум ҳамда 60 метрли шиша шаршара билан ҳайратга солиш режалаштирилган. Ушбу меҳмонхонанинг қурилиши 2017 йилда ниҳоясига етади.
2. “Poseidon Underwater Resort” — сув остидаги меҳмонхона
Фижи оролида бир оз вақтдан сўнг сув остида жойлашган “Poseidon Underwater Resort” меҳмонхонаси пайдо бўлади. Яшаш капсулаларидан ташқари, сув остида спа-салон, кутубхона ва ресторан жойлашади.
3. “The Crescent Hotel” — арка кўринишидаги меҳмонхона
Озарбайжон пойтахти Боку барчани ўзининг архитектура дурдоналари билан ҳайрон қолдиришда давом этмоқда. 2016 йилда бу ерда улкан арка кўринишидаги баландлиги 160 метрли меҳмонхона қурилиши якунланади.
4. “Royal Atlantis” — шишадан қурилаётган меҳмонхона
2017 йилда Дубайда кўриниши шиша саройни эслатувчи “Royal Atlantis” меҳмонхонасини кўриш мумкин бўлади. Қурилиш қиймати 1,4 миллиард долларни ташкил этади.
5. “Dawang” тоғ комплекси — Хитойдаги келажак меҳмонхонаси
Хитойдаги ташландиқ тош конида яна бир меҳмонхона қурилмоқда. “Dawang” тоғ комплекси 330та апартаментга эга 100 метрли минора кўринишида бўлади. Меҳмонхона 2016 йилнинг охирида очилиши режалаштирилган.