Жамият | 09:09 / 07.12.2015
5603
1 дақиқада ўқилади
Ялта ҳайвонот боғида совуқдан иккинчи йўлбарс боласи ҳалок бўлди
Ялтадаги “Сказка” ҳайвонот боғида совуқдан Тигрюля лақабли оқ бенгаль йўлбарсининг иккинчи боласи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда FlashCrimea портали. Бу ҳақда ҳайвонот боғи ходими маълум қилди.
Йўлбарснинг учта боласидан биринчиси 4 декабрда кечки пайт ҳалок бўлган эди. Бу нохуш воқеа ҳайвонот боғидан республика фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тақдим қилинган дизельгенератор олиб қўйилгандан кейин юз берган.