Спорт | 11:47 / 13.12.2015
6362
1 дақиқада ўқилади
Чичарито "Боруссия" га қарши ўйинда 13 дақиқа ичида 3та гол урди
"Байер"га жорий мавсум арафасида "Манчестер Юнайтед" сафидан келиб қўшилган мексикалик ҳужумчи Хавьер Эрнандес (Лақаби Чичарито) бундеслиганинг 16-турида Менхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасига қарши ўйинда 3та гол уришга эришди.
27 ёшли футболчи 63-дақиқадан 76-дақиқагача бўлган 13 дақиқа ичида хет-трик расмийлаштирди.
Шу тариқа, Чичарито мавсумдаги 12та ўйиндаги 15та голини урди.
Қайд этиш керакки, "МЮ"нинг асосий таркибидан ўрин ололмаган ҳужумчи ўтган мавсумни "Реал" сафида ижара асосида ўтказган, лекин у ерда ҳам асосий таркибга кира олмагач, ортга қайтарилганди.