Жаҳон | 13:49 / 15.12.2015
19143
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг экстремал меҳмонхона аниқланди

Перудаги Мараш Морей харобаларидан 40 км нарида жойлашган Skylodge Adventure Suites журналистлар томонидан “дунёдаги энг қўрқинчли” сифатида баҳоланди.

У учта мутлақо шаффоф икки ўринли хонадан иборат бўлиб, 122 м баландликдаги қояда жойлашган. Хоналар аэрокосмик алюминий ва поликарбонатдан тайёрланган бўлиб, иқлим ўзгаришларига дош бера олади. Ҳар бирида ётоқхонадан алоҳида ҳаммом бўлиб, у биоҳожатхона ва раковина билан таъминланган. Бегона кўзлардан яшириниш учун ҳаммомни пардаларда тўсиб қўйиш мумкин.

Меҳмонхона ташрифчилари умумий ҳаммомдан ва террасадан фойдаланиши. Бу хоналарнинг бари Куско водийси қоялари устида осилиб турибди.

Skylodge Adventure Suites’да бир кеча тунаб қолиш тахминан 800 доллардир, бу нарх ичига икки маҳал овқат, Виа-Феррата арқонли боғдаги сайр ва бепул автотураргоҳ киради.