Жамият | 18:44 / 16.12.2015
12351
1 дақиқада ўқилади

Украина ички ишлар вазири Саакашвилининг юзига сув сепгани видеосини эълон қилди

Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков Одесса вилояти ҳокими Михаил Саакашвили билан бўлиб ўтган ихтилоф қайд қилинган видеони интернетга жойлаштирди. Эслатиб ўтамиз, жанжал кеча миллий ислоҳотлар кенгаши йиғилишида содир бўлган.

Видеода ҳуқуқ-тартибот идораси раҳбари Саакашвилининг коррупция тўғрисидаги айбловлари асоссизлигини айтади, Саакашвилини “ўғривачча” деб атаб, “овозини ўчириш”ни талаб қилади. Бунга жавобан Одесса ҳокими Аваковнинг аслида ўғрилигини, ҳукуматнинг ўзи коррупцияга бошчилик қилаётганини исботлашини таъкидлайди. Даҳанаки жангдан сўнг Аваков ёнидаги стаканни олиб, ичидаги сувни Саакашвилининг юзига сочиб юборади. Сув ҳокимнинг икки томонида ўтирган ташқи ишлар вазири Павел Климкин ва адлия вазири Павел Петренколарга ҳам тегади. Воқеадан сўнг йиғилиш иштирокчилари тарқала бошлайди.