Жаҳон | 11:52 / 22.12.2015
7368
1 дақиқада ўқилади

Малайзия биринчи шаръий авиалинияни ишга туширди

Малайзиянинг Rayani Air авиакомпанияси дунёдаги биринчи шаръий авиалинияни ишга туширди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, рейсларда барча исломий қонун-қоидаларга риоя қилинади. Овқатлар исломий ҳалоллик талабларига жавоб бериши лозим бўлади, спиртли ичимликлар тақиқланади, стюардессалар эса ҳижобларда хизмат кўрсатишади.

Ҳозирча рейслар Малайзиянинг ички йўналишлари бўйича Куала Лумпур, Лангкави сингари шаҳарларга учади. Кейинчалик рейсларни янада кенгайтириш режалаштирилмоқда.