Жаҳон | 18:03 / 23.12.2015
7379
2 дақиқада ўқилади

Остона шаҳрида Назарбоевнинг соатлари коллекцияси намойиш қилинди

Қозоғистон биринчи Президенти музейида Нурсултон Назарбоевга давлат раҳбарлари ва машҳурлар совға қилган ноёб соатлар тақдимоти бўлиб ўтди, дея хабар тарқатмоқда BNews.kz.

«Кўргазма янги йил арафасида очилиши бежизга эмас. Чунки кўпчилик айнан янги йил кириб келиши арафасида ўз ниятлари, тилакларини билдиришади. Шу сабабдан ҳам соатлар фақатгина вақтни кўрсатиш учун эмас, сеҳрли рамз вазифасини ҳам ўтайди», — дея таъкидлаб ўтган музей раҳбари Куляйша Актаева.

 

Кўргазмада 60 дона турли камёб соатлар қўйилган. Асосий соатлар асосан дипломатик совғалар, турли йиллардаги давлатлар томонидан туҳфалар ташкил қилади.

«Коллекцияда Назарбаевга Қиролича Елизавета II совға қилган соат, Путин ҳадя қилган «Лира», Монако князи Альбер II томонидан берилган деворга осиғлиқ турувчи соатлари ҳам ўрин олган. Кўргазмада шунингдек механик, кварц ва электрон соатлар, буюртмачилар учун алоҳида ишлаб чиқарилган антиквар XIX аср билан боғлиқ бошқа турдаги соатлар ўрин олган», — қўшимча қилиб ўтган Куляйша Актаева.

Кўргазма 2016 йилнинг 31 январига қадар давом этади.