Жамият | 20:01 / 28.12.2015
12360
2 дақиқада ўқилади

2015 йилнинг энг ёқимтой жониворлари номи эълон қилинди

Metro британ газетаси ўтаётган 2015 йилнинг энг ёқимтой жониворлари номини маълум қилди. Рўйхатдан 15 та жонивор ўрин олган.

Рейтингда 1-ўринни бургернинг охирги бўлаги тегмай қолган ит эгаллаган.

2-ўринни ўзини ит деб ҳисоблайдиган, Қовоқ лақабли енот эгаллади.

Corgi

3-ўринни калта оёқларга эга бўлган барча қандай қилиб зинадан тушишини англаб етган корги зотидаги ит эгалламоқда.

Elephant gif

4-ўрин сирпаниб кетиб ванначага боши билан тушиб кетган филчага тегди.

5-ўринни механик бўлиб “ишлаётган” такса зотидаги ит, 6-ўринни эгасининг ишга кетганидан қайғураётган ғамгин мушук эгаллаган.

Polar bear

7-ўринни газетага эрталаб туришга ҳаракат қиладиган барчани эслатиб юборган оқ айиқ, 8-ўринни пинагини бузмаётган мушукдан тагликни тортиб олишга уринаётган кучукча, 9-ўринни юмшоқ ўйинчоқ қучоқлаб олган тушкун ҳолдаги вомбат (Австралияда яшовчи халталилар оиласига мансуб, ташқи кўринишидан кичкина айиқчани эслатиб юборувчи ҳайвон), 10-ўринни мемлар қаҳрамонига айланган, қовоғи уюқ Эрл лақабли ит эгаллади.

Otto

11-15-ўринларни адёлга ўраб қўйилган Уилбур лақабли чўчқача, Рождествога монанд кийинтириб қўйилган Дэффи лақабли пони, скейтбордчи бульдог Отто, юмшоқ айиқча ўйинчоғини ушлаб олган Дудлбаг лақабли кенгуруча, душанба кунлари ва ваннани ёқтирмайдиган шарпей зотидаги, Тонки лақабли ит эгаллади.