Жамият | 15:37 / 29.12.2015
26778
4 дақиқада ўқилади

Дунёдаги 8 нафар энг камтарин раҳбар ва бойвачча

Миллионерлар, айрим мансабдорлар ва директорларнинг кеккайиши, оддий одамлар яшай олмайдиган ҳашамат билан ўз ҳаётларини буркашига ўрганиб қолганмиз. Лекин бу қолипга мос келмайдиган, камтарин раҳбарлар ва бойваччалар ҳам борки, уларнинг бундай турмуш тарзи бир қарашда ғалати туюлади.

Уларнинг турмуш тарзи ва феъл-атвори бу ҳаётда ижтимоий мавқе, пул ва мансаб кўп нарсани ҳал қилмаслигини яққол кўрсатади.

1. Швеция маликаси Мадлен. Итининг кетидан чиқиндиларни йиғиштириб олмоқда.

2. Уругвай президенти Хосе Кордано дунёдаги энг камбағал президентдир. Маҳаллий аҳоли уни Эль Пепе деб атайди. У президентликдан оладиган бутун даромадини хайрия ишларига эҳсон қилади. У ойига 263 минг Уругвай песоси (7 минг доллар атрофида) ишлаб топади. Ўзига эса бу пулларнинг 10 фоизини қолдиради.

Хосе Кордано фермадаги уйида яшайди. Ўзи қудуқдан сув ташийди. Энг қиммат хариди – 1987 йилнинг “Фолксваген”идир. Унинг банкда ҳисоблари ҳам, қарзлари ҳам йўқ.

Ушбу суратда эса унинг поликлиникада навбатда ўтирганини кўриш мумкин.

3. Лондон ҳокими Борис Жонсон норасмий кийимда юришдан уялмайди, велосипедда ишга қатнайди. У Британияда велосипед ҳаракатини ривожлантиришнинг асосий тарафдорларидан бири ҳисобланади.

4. Исландия пойтахти Рейкьявикнинг собиқ ҳокими Йон Гнарр олий маълумотга эга эмас, муқаддам комедия актёри ва киракаш бўлиб ишлаган. 2010 йилда у ўз партиясини яратиб, уни “Энг яхши партия” деб атади. Партия таркибига асосан ижодкорлар кирди: комиклар, мусиқачилар, рассомлар. Уларнинг ҳеч қайси бири илгари сиёсат билан шуғулланмаган. Шаҳар аҳли айнан шу партияни танлаб, унга 34.7 фоиз овоз берди, натижада Йон Гнарр шаҳар ҳокимига айланди.

5. Нью-Йоркнинг собиқ ҳокими Майкл Блумберг дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида 13-ўринда туради. Ҳокимлик чоғида у мунтазам метрода юрар эди. Расмда унинг иш жойи акс этган.

6. Сэр Ричард Брэнсон Virgin компанияси асосчисидир. 10 йил ичида у кичкина мусиқий дўконни улкан ва кўп йўналишли бизнесга айлантира олди. Ўзининг ғайритабиий феъл-атвори туфайли у “хиппи-миллиардер” лақабини олган. Охирги марта у AirAsia компанияси аэропортига стюардесса образида ташриф буюрди. У шунчаки камералар олдида ўзини кўз-кўз қилмади, балки Перт-Куала-Лумпур рейси йўловчиларига хизмат кўрсатди.

7. Сергей Брин компьютер бизнеси афсоналаридан, Google Inc. компаниясининг асосчиларидан биридир. Шунга қарамай, АҚШнинг энг бой инсонларидан бири содда ҳаёт кечиради – уч хонали уйда яшайди, экологик тоза гибрид двигателга эга Toyota Primus машинасида юради. Шунингдек, у Сан-Францискодаги “Катянинг русча чойхонаси”га кириб, ташрифчиларга боршч, чучвара ва русча қуймоқлар тавсия қилишни хуш кўради.

8. Чак Финни Duty Free Shoppers дўконлар тармоғининг асосчисидир. Охирги 30 йил ичида у бутун дунёни айланиб, 7.5 млрд доллардан қутулиш бўйича яширин операцияни босқичма-босқич амалга оширди. Ўз дўконларида коньяк, атир-упа ва сигарет сотиб топган бу пулларини Финни хайрия ишларига сарфлади. The Atlantic Philanthropies фонди орқали илм-фан, маориф, соғлиқни сақлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кексалар уйларини обод қилишга 6.2 млрд доллар ишлатди. 2020 йилга келиб Чак бутун бойлигини муҳтожларга тарқатиб бермоқчи.