Спорт | 17:04 / 31.12.2015
9474
1 дақиқада ўқилади
Емельяненко рингга қайтишидан кейинги илк жангида нокаут билан ғалаба қозонди
Бугун, 31 декабрь куни аралаш қоидалар бўйича россиялик машҳур спортчи Федор Емельяненко катта спортга қайтганидан кейин илк жангида ҳиндистонлик 28 ёшли Жайдип Сингҳга қарши рингга чиқди.
Япониядаги Rizin FF мусобақаси доирсида Тошкент вақти билан соат 15:05да бошланган бу жангнинг тўртинчи дақиқасида рефери ҳиндистонлик спортчи Россия вакилининг зарбаларига дош бера олмаётгани учун жангни тўхтатди.
Қайд этиш керакки, у 3 йиллик танаффусдан кейин илк марта расмий жанг ўтказди.
Емельяненко шу йилнинг 14 июлида спортга қайтиши ҳақида маълум қилганди.
Маълумот учун, профессионал фаолияти давомида 40 жангда қатнашган Федор уларнинг 35таси ғалаба қозонган. Тўрт марта мағлубиятга учраган. Яна бир жанг натижаси ҳисобга олинмаган.