Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«АвтоВАЗ» 2016 йилда 2та янги автомобилини тақдим этади
«АвтоВАЗ» автоконцерни 2016 йилда яна 2та янги премьера қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатган.
"2016 йилнинг сентябрида Ladа Vesta Cross, декабрь ойида эса Ladа Xray Cross автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади", дейилади компания пресс-релизида.
Қайд этиш керакки, кросс-версиялар Ladа Vesta ва Ladа Xray автомобиллари тақдимотидан кейин мос равишда бир йил ўтиб тақдим этилади.
Ladа Vesta Cross 2016 йилнинг августида Москва шаҳридаги йўлтанламас автомобиллар кўргазмасида намойиш этилиши мумкин. Ladа Xray Cross автомобили эса Ladа Xray кроссоверидан фарқли равишда йўлтанламас кўринишида бўлади.
Ladа Vesta Cross

Ladа Xray Cross

Lada Vesta автомобили серияли тарзда ишлаб чиқарила бошланди
“АвтоВАЗ” Lada Vesta седанининг нархини айтди
“АвтоВАЗ” биринчи серияли Ladа XRay’ни чиқарди