Жамият | 13:27 / 06.01.2016
7799
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик санъаткорлар Новосибирскда қордан ҳайкаллар ясашади

Ўзбекистонлик рассомлар ва ҳайкалтарошлар қор ҳайкалтарошлиги фестивалида иштирок этиш учун Россиянинг Новосибирск шаҳрига йўл олишди. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри ёзмоқда.

Фестивалнинг асосий соврини бўлмиш Новосибирск ҳокими кубоги учун, ўзбекистонликлардан ташқари, Россиянинг турли шаҳарларидан ташриф буюрган яна 27 жамоа курашади. Танловга 10 январь куни якун ясалади.
Кўргазма барча учун очиқ бўлади.

Фестиваль доирасида профессионаллар ҳамда болалар жамоалари учун икки алоҳида танлов ўтказилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш