Жамият | 08:51 / 09.01.2016
16682
2 дақиқада ўқилади

21та энг аломат таъм

Бугунги кунда йирик озиқ-овқат ташкилотлари бутун дунёга ўз маҳсулотларини экспорт қилади. Аммо улар барча давлатларга айнан бир хил маҳсулот етказиб беради деб ўйласангиз, адашасиз.

Маълумки, турли мамлакатлар, минтақалар асрлар мобайнида шаклланиб борган ўзига хос ошхонасига эга. Турли минтақаларда аъло таъм ҳақидаги қарашлар кескин фарқланиши мумкин.

Озиқ-овқат саноатининг йирик вакиллари мана шундай қарашларни эътиборга олган ҳолда антиқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Қуйида уларнинг баъзи бирлари билан таништириб ўтамиз.

1. Япония: Pepsi таъмли йогурт.

2. Япония: васаби таъмини берувчи KitKat.

3. Канада: пицца ва спагетти таъмини берувчи ичимликлар.

4. Осиё: денгиз қисқичбақаси, денгиз ўтлари ва қовурилган креветка таъмини берувчи Pringles чипслари.

5. Хитой: кўк чойли Oreo печеньеси.

6. Япония: мевали музқаймоқ таъмини берувчи спагетти.

7. Россия: капучино таъмли Pepsi.

8. От гўшти таъмини берувчи музқаймоқ.

9. Япония: юпқа (блинчик) таъмини берувчи ичимлик.

10. Япония: қовурилган жўхори таъмли KitKat.

11. Сингапур: васаби ва денгиз ўтлари қўшилган пишлоқли кулча.

12. Япония: кальмар сиёҳи қўшилган бургер.

13. Хитой: балиқ шўрваси таъмли Lay’s чипслари.

14. Туркия: йогуртли ва ялпизли Doritos чипслари.

15. Дания: Pepsi-мохито.

16. Ҳиндистон: ялпиз ва лайм таъмини берувчи Lay’s чипслари.

17. Япония: помидор ва сабзи таъмли Häagen-Dazs музқаймоқлари.

18. Япония: ўткир томатли кулча.

19. Япония: авокадо салати таъмини берувчи Cheetos чипслари.

20. Япония: сосиска ва пиво таъмли Doritos чипслари.