Фан-техника | 09:51 / 10.01.2016
6455
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонлик меъмор томида чанғи учса бўладиган бино лойиҳасини таклиф этди

Қозоғистон меъмор биноларнинг устида тоғ-чанғи спорти ва сноуборд билан шуғулланиш учун трасса қуриш лойиҳасини илгари сурди. Унинг таъкидлашича, бундай лойиҳа асосида қурилган бино ҳам кўплаб спортчилар диққатини тортади, ҳам шаҳарнинг диққатга сазовор объектига айланади.

Меъмор Чўқон Матайбековнинг лойиҳаси билан қуйида танишишингиз мумкин.

1. Аҳоли яшайдиган уй устида сноубординг трассаси концепти. 21 қаватли U шаклидаги бино.

2. Мазкур лойиҳа Slalom House деб аталди.

3. Томдан тушувчи йўл узунлиги 326 м ни ташкил қилади.

Мавсумий очиладиган табиий тоғ ёнбағридаги тоғ-чанғи трассаларидан фарқли равишда, мазкур трасса йилига ўн икки ой ишлайди. Ёзда Slalom House синтетик Snowflex қор муқобили билан қопланади, у юқори ҳароратдагина эриши мумкин. Спортчилар хавфсизлиги учун бутун трасса баланд тўсиқ билан ўраб олинади. Тушиш узунлиги 326 м ни, кенглиги эса 27 м ни ташкил қилади. Чанғичилар бинонинг шишали лифти ёрдамида тепага кўтариладилар.

4. Биринчи қаватда савдо майдонлари яратилади, юқорироқда эса ҳар бири 2 хонали жами 421 квартира бўлади.

5. Чўқон Матайбеков ўз лойиҳаси акс этган стенд олдида турибди.
Унинг таъкидлашича, мазкур объектнинг қурилиши табиий ҳудуддаги трассани барпо этишдан кўра анча арзонга тушади. Ҳозирча лойиҳа расман тасдиқланмаган бўлса ҳам, унинг тахминий нархи маълум: 70 млн доллар.

6. Остона шаҳри ичидаги тоғ-чанғи йўли. Концепт.

7. Агар лойиҳа реализация қилинса, Slalom House чанғичилар ва сноуборд ишқибозлари орасида энг машҳур жойга айланиши мумкин, чунки яқин орадаги қорли зонага етиб бориш учун 4 соат вақт сарфлашга ҳожат қолмайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш