Жамият | 22:54 / 14.01.2016
7138
1 дақиқада ўқилади

Жеб Буш "қўли билан гаплашиш"ни ўрганди

АҚШ президентлигига номзодлардан бири Жеб Буш ғаройиб вазиятга тушиб қолди. Мойн шаҳрида журналистлар билан бўлган учрашув вақтида унинг Apple Watch соатига қўнғироқ бўлди. Соатдан “Hello!” деган овоз эшитилди. Бироқ Буш соат ёрдамида суҳбатлашиш мумкинлигини билмасди. Буш бир неча вақтдан сўнггина журналистлар ёрдамида у билан айнан шахсий соати гаплашаётганлигига ишонч ҳосил қилди.

“Бу дунёдаги энг зўр нарса”, - дея бу воқеадан кейин фикр билдирган Буш.