Спорт | 23:13 / 18.01.2016
6744
1 дақиқада ўқилади

Роналду: Начо Касесни бехосдан тепиб юбордим. Агар қасддан тепганимда у ўрнидан тура олмасди

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 20-тури доирасида «Спортинг»га қарши ўйинда (5:1) рақиб ярим ҳимоячиси Начо Касесни ортидан тепди. Ҳакам бу ҳолатни пайқамай қолгани учун португалиялик футболчи жазоланмай қолди.

«Бу бехосдан бажарилган ҳаракат эди. Бунинг учун менга карточка кўрсатилиши мумкин эди. Агар мен уни атайлаб тепганимда, у ётган жойидан тура олмай қоларди. Мен бундай қилмаслигим керак эди», – дейди Роналду.