Жаҳон | 22:18 / 19.01.2016
5591
1 дақиқада ўқилади

Британиялик парковка қилинган машиналар орасида дрифт қилиш бўйича рекорд ўрнатди

Британиялик Алистер Моффат янги Гиннесс рекордини ўрнатди. Каскадёр бўлган Моффат машинасининг габарит ўлчамидан бор-йўғи 2,25 метрга кўпроқни ташкил қилган масофада жойлашган параллел тарзда икки қатор бўлиб турган машиналар орасида “пончик”ни амалга оширди, яъни машиналар орасидаги оралиқда ўз машинасини орқа ўқини сирпантирган ҳолда 360 градусга бурила олди.

Моффат рекордни орқа приводли Subaru BRZ купесида амалга оширди. Автомобилда барча хавфсизлик электроникаси, хусусан барқарорлаштириш тизими ўчириб қўйилди. Daily Mail нашрининг маълум қилишича, Моффат рекордни амалга ошириш учун бир неча ҳафта тайёрланди.

Моффат ўзига тегишли аввалги рекордни 25 сантиметрга яхшилашга муваффақ бўлди.

2015 йил январда Моффат параллел парковка бўйича ҳам Гиннесс рекордини ўрнатганди. У Fiat 500 хэтчбекини орасидаги масофа “Фиат”нинг узунлигидан бор-йўғи 7,5 сантиметрни ташкил қилган икки машина орасидаги бўш жойга қўя олди.