Жамият | 11:35 / 19.01.2016
5016
1 дақиқада ўқилади

Яқин келажакда реклама одамларнинг тушига кириб чиқиши мумкин

Coca-Cola компанияси ўзининг янги ролигида келажак рекламаси қанақа бўлишини кўрсатишга ҳаракат қилди. Роликни Даниянинг Studio Smack агентлиги ишлаб чиқди.Видео реклама инсоннинг тушларига кирганида нима бўлишини кўрсатади.

"Реклама ҳаётимизнинг бир қисмига айланди, биз уни ҳар куни кўрамиз. Айрим одамлар ундан қочишга уринган бир пайтда реклама берувчилар янги йўллар билан ўз маҳсулотларини сингдиришда давом этмоқда.

Аммо у ҳали бизни тушларимизни эгаллаб олмади. Тушларимиз ҳозирча реклама учун ёпиқ ягона жойдир ", - деб таъкидлади Coca-Colа вакили.