Жамият | 17:03 / 28.01.2016
4463
1 дақиқада ўқилади
Че Гевара бир кеча тунаган омборхона музейга айлантирилди
Аргентинанинг Сан-Мартин-де-лос-Андес шаҳрида, ўз вақтида инқилобчи Эрнесто Че Гевара бир тунини ўтказган омборхона музейга айланди. Бу ҳақда Clarin газетасида ёзилган.
Че Гевара бу саройда 1952 йили ўзининг Лотин Америкаси мамлакатлари бўйлаб мотоциклига минган ҳолда ўтказган сафари вақтида тунаганди. Ўша вақтда унинг ёнида дўсти Альберто Гранадо ҳам бўлган.
Бинонинг ўша вақтдаги кўриниши тикланган. Музейда бир қанча фотолар, мультимедик экспонатлар ҳамда бошқа материаллар бор.
Шунингдек, бу музей олдига Norton 500 мотоцикли нусхаси қўйилган. Че Гевара 1950-йилларда айнан шундай мотоциклда саёҳатга чиққанди.