Жамият | 20:32 / 29.01.2016
8545
1 дақиқада ўқилади

Сеулдаги аквариумда йирик акула бошқа акулани ютиб юборди

Сеул шаҳридаги марказий COEX аквариумидаги энг катта акула бошқа акулани ямлади. Бу ҳодиса "ҳудуд учун кураш" сифатида баҳоланган. Қайд этилишича, COEX аквариумида илк марта шундай ҳолат юз бериши ҳисобланади.

Рейтер агентлигида маълум қилинишича, эркак жинсига мансуб 8 ёшли йўлбарс акула 5 ёшли акулани тишлари орасига тутиб, юта бошлаган. Унинг узунлиги 2,2 м, қурбон бўлган акуланики эса 1,2 метрни ташкил қилиши айтилган.

У қурбонига ҳужум қилганидан 10 дақиқа ўтгач, у кичик акулани оғзида тутиб, аквариум бўйлаб суза бошлаган.

Ўша вақтда аквариумда бўлганларнинг гувоҳлик беришича, 21 соатдан кейин катта акула оғзидаги кичик акуланинг думи ҳам кўринмай қолган.

Аквариум ходимларининг айтишларича, кичик акула катта акуланинг оғзида яна 4-5 кун давомида туради. Шундан сўнг, уни ҳазм қила олмаган катта акула қайт қилиб ташлайди.