Спорт | 19:58 / 06.02.2016
5548
2 дақиқада ўқилади

"Лестер"сафарда "Манчестер Сити" майдонидан ғалаба билан қайтди

Бугун Англия Премьер-лигасининг 25-тури "Манчестер Сити" ва "Лестер" клублари ўртасидаги учрашув орқали бошлаб берилди.

Ўйинда мезбонлар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишиб, турнир жадвалидаги асосий рақибларини олдинга қўйиб юборишди.

Дастлаб, ўйиннинг учинчи дақиқасидаёқ Роберт Ҳут бурчак зарбасидан сўнг "Лестер"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди 0:1.

Танаффусга қадар Шмейхел дарвозаси дахлсиз қолди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқалари ҳам "Лестер"нинг устунлиги остида ўтди ва 48 дақиқада Риёд Махрез ўз дриблинги эвазига рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиб, тўпни Жо Ҳарт қўрқлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 0:3.

60-дақиқага келиб, "Лестер" ҳимоячиси Роберт Ҳут яна бир бор бурчак зарбасидан сўнг юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди 0:3.

Учрашувнинг 87 дақиқасида "Манчестер Сити" Серхио Агуэронинг голи эвазига йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутилиб қолди.

Эндиликда, "Лестер" ўз ҳисобидаги очколар сонини 53тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалидаги етакчилигини мустаҳкамлади. Иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити" ҳисобида эса 47 очколигича қолди.

Англия Премьер лигаси, 25-тур

Манчестер Сити – Лестер 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 3 Ҳут, 0:2 – 48 Махрез, 0:3 – 60 Ҳут, 1:3 – 87 Агуэро.
Манчестер Сити – Ҳарт, Отаменди, Коларов, Сабалета, Демичелис, Фернандиньо, Делф (Ихеаначо, 52), Туре (Фернандо, 52), Сильва (Целина, 77), Стерлинг, Агуэро.
Лестер – Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Ҳут, Канте, Дринкуотер, Олбрайтон (Дайер, 86), Марез (Грэй, 77), Оказаки (Ульоа, 81), Варди.
Огоҳлантиришлар: Морган (36), Симпсон (46), Сабалета (69), Фернандо (72).