Спорт | 11:23 / 10.02.2016
3973
2 дақиқада ўқилади

Инглиз мухлислар томонидан метрода ирқчиликка учраган парижлик ПСЖ ва "Челси" ўйинини томоша қилиш учун стадионга боради

2015 йилда Париж метросида юз берган ирқчилик ҳаракати қурбони, "Челси"нинг ЕЧЛ доирасидаги ПСЖга қарши сафар ўйини туфайли Парижга борган лондонлик мухлислар томонида метро вагонига киритилмаган келиб чиқиши малилик бўлган Сулаймон Силла бу воқеадан 1 йил ўтиб, икки жамоа ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун стадионга ташриф буюради.

Силлага ўша воқеанинг руҳий асоратларидан халос бўлиш учун 6 ой муддат керак бўлган. У ўша воқеадан роса 1 йил ўтибгина Париждаги метрга тушган.

Силланинг адвокатининг маълум қилишича, ПСЖ раҳбарияти унинг мижозини ушбу ўйинга таклиф қилгани, у ва Силла бу ўйинга биргаликда тушишини маълум қилган.

"У ўйинга боради. Чунки, бундай воқеаларга қарамасдан ҳаёт давом этаверади", дейди у Daily Star нашрига.

Ўз навбатида "Челси" раҳбарияти ҳам Силлани "нафақахўрлар"нинг исталган ўйинини трибунадан туриб томоша қилиши мумкинлигини билдирган. Силланинг ўзи эса Лондонга боришга ошиқмаяпти.