Жаҳон | 18:00 / 14.02.2016
17902
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Эрдўған Вашингтон билан зиддиятга киришди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШни Барак Обаманинг махсус вакили Бретта Макгуркнинг Сурияга ташрифидан кейин танқид қилиб чиққан. Today's Zaman нашрида ёзилишича, АҚШнинг Туркиядаги элчиси бу тушунмовчилик ҳақида оммага эълон қилмасликни сўраганига қарамасдан, Эрдўған ОАВ орқали бу ҳақда билдирган.

"Туркиянинг Сурия масаласи бўйича ташқи сиёсатидаги хато курдлар ва Россия самолётига ҳужумлар билан давом этди. Энди эса турклар нафақат Россия билан, балки АҚШ билан ҳам зиддиятга киришган", дейилади хабарда.

Бундан олдинроқ, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған америкаликларнинг Суриядаги курдларни қўллаб-қувватлаши ортидан Анқара ва Вашингтон ўртасидаги ишонч йўқола бошлагани ҳақида айтиб ўтганди.

У АҚШ президентининг махсус вакили Бретта Макгуркнинг Суриядаги Кобани шаҳрига келишидан норози бўлган. Бу шаҳар Суриядаги курдлар назорати остида ҳисобланади.